Қисқа сатрларда

Маккажўхори касалликлари: уларга қарши қандай курашамиз?

Қовун зараркунандаларига қарши қандай курашамиз?

Боғлардаги зараркунанда ва касалликларни қандай йўқотса бўлади?

Учқўрғон туманида янги ҳоким иш бошлади

«Гуллар фестивали»нинг яна бир жилоси

18 June, 2024, 08:50

Жамият

Наманганда «Atour» меҳмонхонаси иш бошлади

  • 02.Июня.2024
  • 284

63-халқаро «Гуллар фестивали» қизғин давом этаётган айни кунларда Давлатобод туманида муҳташам туризм инфратузилма объекти – «Atour» уч юлдузли меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Хотелнинг тантанали очилиш маросимида сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, туман фаоллари ва нуронийлар жамул-жам бўлишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «Гуллар фестивали»нинг ўтган ўн тўрт куни давомида вилоятимизга жами 4,2 миллионга яқин сайёҳ келганлиги, хусусан, 60 га яқин давлатдан 170 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрганлиги, бундай меҳмонхоналар туризм ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбиркор Абдураҳмон Ҳабибуллаев раҳбарлигидаги «Global Busines Center» МЧЖ томонидан 3 миллион доллар маблағ эвазига барпо этилган меҳмонхона 100 та хонадан иборат бўлиб, 150 ўринга мўлжалланган. 60 та янги иш ўрни яратилиб, уларга хорижий тилларни мукаммал биладиган, меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатадиган малакали кадрлар ишга қабул қилинди. Келгусида спорт зали, сауна ва мини-футбол майдончаси барпо этиш режалаштирилган. 

Вилоятимизда бундан уч йил аввал меҳмонхона, кемпинг ва оилавий меҳмон уйлари каби 264 та, 3 минг 660 ўринли жойлаштириш воситалари бор эди. 2024 йилнинг 1 май ҳолатига эса уларнинг умумий сони 684 тага, ўринлари сони 10 минг 819 тага етказилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь