Қисқа сатрларда

ЁДГОР САЪДИЕВ: ИЙМОН БИЛАН КОРОНАВИРУСНИ ЕНГАМИЗ!

УЙДА ҚОЛИНГ: ЭҲТИЁТКОРЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

"ҚУЛОҚСИЗ" АЛИМЕНТЧИЛАР ЖАЗОЛАНДИ

УЧ ЖОЙ, УЧ ЛАЪНАТЛОВЧИ...

БОЗОР РАСТАЛАРИ БЎШАБ ҚОЛМАЙДИ

28 September, 2018, 04:57

Жамият

НАМАНГАНДА БОЛАЛАР ТЕАТРИГА ЭҲТИЁЖ ЙЎҚМИ?

  • 10.Марта.2020
  • 31


Театрга бориш барчага, айниқса болалар учун байрамга айланади. Бу ерда болаларни нафақат спектакль, балки зал, саҳна ва унинг жиҳозлари ҳам лол қолдириши билан бирга яна келишга иштиёқ уйғотади. Гўдаклигиданоқ болаларни телефону, телевизорга ўргатиш – уларнинг маънавий дунёсини бойитиб қўя олмаслиги тайин бўлганидек, улардан чиқаётган заҳарли нурлардан зарарланиш учун вақти ва умри етарли бўлади, ҳали.

Қўғирчоқ театри ўзининг табиатига кўра жозибали бўлиши билан бир қаторда чаққонлиги, сафарбарлиги, жой, вақт танламаслиги, доимий томошабинига эгалиги билан ажралиб туради. Лекин… шарти шуки, томоша албатта қизиқарли бўлиши лозим. Театр донишмандларидан бири: “Қўғирчоқ театри худди катталарники каби, лекин ундан ўн чандон мукаммалроқ, бадиий баркамолроқ бўлиши лозим” - деган экан.

Ҳозир мамлакатимизда 11 та давлат қўғирчоқ театри энг ёш томошабинларга хизмат кўрсатади. Бу саноқда Наманганнинг йўқлиги эса ҳар бир жабҳада илгарилаб бораётган вилоят учун ажабланарли ҳолат.

Ҳар бир соҳадаги ўзгаришлар, янгиланишларни наманганликларнинг бугунидан мамнунлигида кўрса бўлади. Бироқ, болалар учун театрнинг ташкил этилмагани ёки эътибордан четда қолиб кетаётгани ачинарли, албатта. Наманган шаҳрининг қоқ марказида жойлашган “Ўзбекистон” кинотеатрига одам йўламай қўйганига йиллар бўлиб, бугун кўримсиз аҳволга келиб қолгани, қайсидир турли хил майда тадбиркорларга бериб юборилганини кўриб, афсусланасан киши.

Тайёр бино, таъмирланса бип-бинойидек гўзал ҳолга келади. Болаликни фақатгина истироҳат боғида ўйинлардан ёки телевизордаги мультфильмлардан иборат, деб юрган кичкинтойларга “Болалар театри” ташкил қилинса, вилоят маънавий олами яна олдинги ўринга силжиб оларди. Қачонгача болажонлар йилда атиги бир марта вилоят мусиқали драма театрига Қорбобо ва Қорқизни кўришганини эслаб, орзиқиб юришади?! Имконият, шароит етарли эҳтиёж ва талаб ундан-да кучли бўлиб турганда, мутасаддиларда қаршилик бўлмаса керак, фикримизча?!

Саида ИСМОИЛОВА, 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши фаоли,

журналист.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь