Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 11:46

Жамият

Наманганда тест синовлари бошланди

  • 08.Августа.2022
  • 819

8 август кунидан эътиборан мамлакатимизда олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларига старт берилди. 

Ёшлар ҳаётида муҳим ўрин тутадиган бу жараёнга вилоятимизда ҳам  қизғин ҳозирлик кўрилди. Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуаси, «Навбаҳор-Умид» ва Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги «Динамо» ўйингоҳларида абитуриентлар учун зарур шароит яратилди. 1080 тадан жами 3240 та ўрин ҳозирланди. Ушбу манзилларда  автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланиши олдиндан эълон қилинди.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф руҳда ўтказиш мақсадида имтиҳонларга олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда халқ таълими муассасаларининг раҳбарлари, муаллимлардан иборат 248 нафар назоратчи жалб этилган. Қолаверса, тест синовлари ўтказиладиган ҳудудни назорат қилиш учун камералар, шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари ўрнатилган. 

Имтиҳонлар юқоридаги манзилларда икки сменада, яъни, эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача, кечки вақт соат 19:00дан 22:00гача ўтказилади. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь