Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 09:47

Жамият

Наманганда янги тузилган бошқармага раҳбар тайинланди

  • 02.Марта.2023
  • 943

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Зафар Шавкатович Икромов Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда янги бошқармада иш бошлаган раҳбар расман таништирилди.

Зафар Икромов 1976 йил 21 сентябрда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик - педагогика институтини бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Давлат тижорат Халқ банки Наманган вилояти бошқармасида мутахассис сифатида бошлаган. У 2000-2007 йилларда Ипак йўли банки, 2008-2021 йилларда Давлат мулки қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида, 2021-2022 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири лавозимида иш олиб борган.

Зафар Икромов янги тайинловга қадар, яъни 2022 йил март ойидан буён Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Президентимизнинг 2022 йил 23 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш; Бандлик ва меҳнат муносабатлари; Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш; Маҳаллабай ишлаш бошқармалари негизида ташкил этилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь