Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 02:24

Жамият

Наманганлик 275 нафар болага «Президент совғаси» берилади

  • 27.Декабря.2023
  • 292

Халқимизга хос болажонлик ва юксак инсонпарварлик ифодаси сифатида ҳар йили бутун мамлакатимиз бўйлаб "Президент арчаси" тантаналарини ўтказиш ҳамда унда оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари учун "Президент совғаси"ни топшириш эзгу анъанага айланган. 

Жорий йил Янги йил айёми арафасида юртимиз миқёсида 11 минг болажонга давлатимиз раҳбарининг байрам туҳфалари тантанавор руҳда етказилади.

Республикамизнинг барча ҳудудларига бўлгани каби, Наманганга ҳам "Президент совғаси" етиб келди. 

Ҳадялар таркибига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, икки номдаги канцелярия маҳсулотлари, "смарт" соат, дарс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган. Шунингдек, 12 ёшдан катта 1 минг 600 нафар тарбияланувчи совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.

Айни пайтда вилоятимизда "Президент арчаси" тантанасини юксак кўтаринкилик билан ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Асосий байрам тадбири вилоят мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган, дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ойбек Зокиров. Республика идораларидан бириктирилган вакиллар, маҳаллий ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик иштирокида театрлаштирилган саҳна кўринишлари, қувноқ шеър-қўшиқлар, бетакрор рақслар билан жўшқин ўтадиган "Президент арчаси" тантанасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 275 нафар болажон "Президент совғаси" билан тақдирланади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь