Қисқа сатрларда

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Шавкатжон Абдураззоқов: «Фестивалга тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак!»

14 May, 2024, 11:36

Жамият

НАМАНГАННИНГ ТЎРТТА ҲУДУДИДА АҲОЛИДАН МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ОЛИБ КЕТИШ ХИЗМАТИ ХУСУСИЙ КОРХОНА ИХТИЁРИГА БЕРИЛДИ

  • 07.Декабря.2020
  • 887

2020 йил 1 декабрдан эътиборан Наманган вилоятидаги тўртта ҳудудда аҳолидан маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати мамлакатда илк бор хусусий корхона томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати  ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда «Наманган мусаффо иқлим» МЧЖ ўртасида тузилган давлат-хусусий шериклик битими асосида мазкур жамият Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларида ушбу хизматларни кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ушбу битим бўйича давлат шериги томонидан 74 та махсус автотранспорт воситаси 7 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан, 2 та чиқиндиларни жойлаштириш полигони маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашга инвестиция киритиш шарти билан 10 йил муддатга, 36 та маиший чиқиндиларни қабул қилиш шохобчаси ва 206 та чиқинди контейнери 10 йил муддатга беғараз фойдаланиш учун тақдим этилмоқда.

«Ўзбекистонда 2011 йилда шу соҳада иш бошлаган илк тадбиркорлик субъекти бўлсак керак. Энди Наманган вилоятидаги тўртта ҳудудда аҳолидан маиший чиқиндиларни олиб кетишга киришдик. Биз соҳага 7,8 миллион доллар инвестиция киритиб, Хитойдан 80 та чиқинди ташувчи техника олиб келамиз. 4 та чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ускунаси, 50 та маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчаси ва 150 та чиқинди контейнери, шунингдек, 3 та чиқиндини қайта юклаш станциясини қуриб битказамиз», — дейди жамият директори Фахриддин Ибрагимов.

Мутасаддиларга кўра, ҳозирда вилоятнинг Чуст ва Косонсой туманларида ҳам тадбиркорлар шу пайтгача «Тоза ҳудуд» давлат корхонаси томонидан амалга ошириб келинган хизматларни ўз зиммасига олишга қизиқиш билдирмоқда. 

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, бугунги кунга келиб аҳолининг чиқиндиларни ташиб кетиш хизматидан бўлган қарзи 21 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Қарздорликни бартараф этиш, ҳудудни тоза сақлаш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида «Наманган мусаффо иқлим» МЧЖ қўшимча равишда назоратчи вазифасига 60 нафар талабгорни ишга қабул қилишга тайёрлиги билдирилди. 

Маълумот учун, Наманганда мазкур битимларни амалга ошириш натижасида аҳолини маиший чиқиндиларни ташиш хизмати билан 100 фоиз қамраб олиш, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини эса ҳозирги 13 фоиздан келгуси йили 38 фоизгача етказиш режалаштирилмоқда.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь