Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

02 May, 2024, 02:48

Жамият

Низоларни судгача ҳал қилиш – медиация тушунчаси

  • 30.Июня.2022
  • 465

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурида судгача низоларни ҳал этишнинг механизмларини белгиловчи “Яраштириш жараёнлари(медиация) тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган эди. Шу муносабат билан 2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” ги Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонун келгусида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда шу жамладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган, шунингдек, якка меҳнат низоларига ва оилавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларда тарафларни муросага келтиришга мўлжаллангандир.

Медиация институтининг кириб келиши муносабати билан у билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширишнинг процессуал мезанизмини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг келишув битимига бағишланган XVI-боби “Яраштириш тартиб-таомиллари” деб қайта номланиб, бир қатор моддалари (48, 49, 50, 63, 65, 101, 103, 107, 131, 155, 221) медиацияга оид нормалар билан тўлдирилди.

Медиация – низони холис шахс (медиатор) иштирокида ҳал қилиш усулидир. Ушбу усул ҳақида “Низоларни ҳал қилишнинг янги усуллари: медиация” номли мақолада батафсил танишиш мумкин.

“Медиация” сўзи лотин тилидаги "mediare" сўзидан олинган бўлиб, воситачилик қилиш, келиштириш мақсадида аралашиш деган маъноларини билдиради. Шунинг учун юридик адабиётларда медиация ва воситачилик тушунчалари синоним ҳисобланади. Медиация (воситачилик)нинг легал таърифи бизнинг қонунчилигимизда мавжуд эмас. Медиация (воситачилик) билан боғлиқ муаммолар тадқиқ этилган илмий ишларда мазкур тушунчага муаллифлик таърифлари келтирилган.

Конфликтология соҳаси бўйича мутахассислар медиация деганда, воситачилик қилувчи ташқи учинчи шахс – медиаторнинг – авж олаётган низони жавобгарликни ўз зиммаларига олишга тайёр турган барча иштирокчилари билан биргаликда алоҳида ҳолат учун характерли бўлган тартибга солиш варианти ёки мавжуд низонинг келажакда барқарор ва тарафлар учун фойдали ечимини ишлаб чиқишдаги ёрдамини тушунадилар.

Медиацияни ўрганиш бўйича халқаро тадбирларда унинг самарадорлиги бўйича бир қанча рақамлар келтирилади. Масалан, АҚШда мазкур процедурадан ўтган ишларнинг 95 фоизи суд муҳокамасигача етиб бормаган. Германияда медиациянинг кўрсаткичлари катта таассурот қолдиради – 90%дан кўпроқ музокаралар тарафларнинг келишув битими билан якунланган. Қуйи Саксонияда самарадорлик 97%ни ташкил этади. Буюк Британияда 90-95 фоиз низоли ҳолатлар суд муҳокамасигача ҳал этилади. Европада медиациянинг самарадорлиги ўртача 40-80%ни ташкил этади.

Одатда давлат судлари низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмак беради, сабаби улар давлат судларидаги ишлар сонини нормаллаштиришга шунингдек, одил судловни самарали амалга ошириш учун зарур шароит яратишга имкон туғдиради.

Хулоса қилиб айтганда медиациянинг мақсади – низо иштирокчиларининг ўз келишмовчиликларини мустақил ҳал қилиш лаёқатига, ўзаро талабларини қондиришга ва ҳар икки тараф учун баравар фойдали бўлган келишувга эришишларига кўмаклашишдан иборатдир.

Жаҳонгир МУСАБОЕВ,

Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь