Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

19 May, 2024, 05:44

Жамият

Ноқонуний йўллар орқали кириб келган дори воситалари йўқ қилинди

  • 04.Октября.2022
  • 815

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш доирасида қиймати 541 миллион сўмлик 119 турдаги дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Бюрининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдим қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг тегишли бандларига асосан, сифати кафолатланмаган, ноқонуний йўллар орқали кириб келган дори-дармонлар ҳамда тиббиёт воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят ички ишлар, божхона бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Наманган шаҳридаги “Дори-дармон” акциядорлик жамияти омборхонасида сақланаётган, жиноят иш материаллари бўйича ашёвий далил сифатида қайд этилган 119 турдаги “Бисиптол”, “Релантин”, “Дексаметазон”, “Плазмафор”, “Тетрациклин”, “Энам” ва бошқа дори воситалари куйдириш печида йўқ қилинди.

Музаффар МУСАБОЕВ,

МИБ Наманган вилояти бошқармаси шахсий хавфсизлик шўъбаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь