Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 08:08

Жамият

Ҳоким яна таҳририятга ташриф буюрди

  • 01.Августа.2022
  • 385

Эл-юрт манфаати йўлидаги ишларига камарбаста, бош-қош раҳбарнинг куну тунида ҳаловат бўлмайди. Хизматдан ярим кечада қайтган бўлишига қарамай эртанги кун режалари билан боғлиқ ширин ташвишлар асносида тонгни қаршилаб, яна ишга отланади.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам ҳар куни вилоят бўйлаб кезиб, шаҳар ва туманларда давом этаётган бунёдкорлик ишларининг боришини ўз кўзи билан кўриб, жараёнларга халақат бераётган  муаммоларга ечим излайди, суръатни сусайтирмаслик тадбирларини кўради. Бу бир томондан бурч масъулияти тақозоси бўлса, бошқа томондан боғининг куртак ёзганидан ортиб то меваси пишгунча парвона бўлган боғбон сингари меҳнат самаралари завқи вилоят раҳбарига ҳам келгуси кун учун куч-ғайрат, бугун урф бўлганидек айтсак, мотивация бағишлайди.

Шанба куни кўплаб муҳим объектларни айланиб юрган вилоят ҳокими тубдан реконструкция қилиш борасида жадал кетаётган ишлар билан танишиш мақсадида «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталари таҳририятида бўлди.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари боришини кўздан кечириш жараёнида Шавкат Абдураззоқов журналистлар билан суҳбатлашиб:
– Бу ишлар Муҳтарам Президентимиз томонидан ОАВни қўллаб-қувватлаш, ривожлантиришга қаратилаётган катта эътиборнинг самарасидир, – дея таъкидлади. – Бу – бошланишидир, биз сиз – журналистларга ишлаш, ижод қилиш учун энг замонавий шароитларни яратиш йўлидаги ишларимиз бардавом бўлади.

Акрамжон САТТОРОВ, бош муҳаррир.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь