Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 01:14

Жамият

Ҳоким ёрдамчиларига қулай шароитлар яратилмоқда

  • 05.Июня.2022
  • 492

Вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жумладан, жойларда бўлиб ўтган мулоқотларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳудудлардаги секторлар раҳбарлари иштирокида мавжуд 784 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳамда республикадан туманларга бириктирилган 24 нафар вакилнинг моддий-техник имкониятларини ошириш, хизматда фойдаланиш, муҳими, «Маҳаллабай» ишлаш тизимини янада кучайтириш ва аҳоли билан самарали иш ташкил этиш мақсадида планшетлар топширилди.
Учқўрғонлик ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда ўзларининг фидокорона меҳнати ва тадбиркорларга яқиндан кўмакчи сифатида алоҳида ташаббус кўрсатиб иш олиб боришаётгани яхши самара бермоқда.
Бевосита ҳоким ёрдамчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 178 минг аҳолига эга бўлган Учқўрғон туманида жорий йилнинг биринчи чораги давомида ишсиз бўлган 18 минг 500 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Вилоятда 2022 йил январь-март ойлари якунлари бўйича эълон қилинган «Топ-50» рейтингида 11 нафар учқўрғонлик ҳоким ёрдамчиси эътироф этилди. «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Азизхўжа Камолов республика рейтингида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Дарҳақиқат, ҳоким ёрдамчиларига қулай-шароитлар яратиш орқали, уларнинг иш самарадорлиги ортиб бормоқда. Эндиликда, ҳоким ёрдамчиларига замонавий планшетларда ахборот алмашиш, мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида тинглаш имкони юзага келди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь