Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

02 May, 2024, 03:22

Жамият

«Остона» метиндек мустаҳкам бўлса...

  • 16.Февраля.2022
  • 674

Мухбиримиз вилоят халқ таълими бошқармаси қурилиш бўлими бошлиғи Ғолибжон Асрақулов билан шу мавзуда суҳбатлашди.

– Ғолибжон, суҳбатимиз бошида таълим дастурига киритилаётган  инвестиция  ҳақида маълумот берсангиз.

– Мактаблар масаласига – таъбир жоиз бўлса – бугунгидек чуқур эътибор берилмаган, – дейди Ғ. Асрақулов. Кейинги йилларда ўқувчи ва ўқитувчиларга сифатли билим олишлари ва беришлари учун синф хоналари-ю лабораториялардан бошлаб то ошхона-ю ҳожатхоналаригача мукаммал шарт-шароитлар, қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, умумтаълим мактабларини халқаро талаблар асосида шакллантириш, замонавий ўқув бинолари қуриш ва моддий техник-базасини мустаҳкамлаш, таълим жараёнига янги миллий ўқув дастурлари ва илғор педагогик технологияларни жорий этишга ҳам инвестицияни йўналтириш, деб тушуниш мумкин.

– Бу борада вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар нималардан иборат?

– Шу мақсадда айниқса, кейинги беш йилда жуда катта ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган ўн уч йил давомида, яъни 2004-2016 йилларда вилоятдаги 411 та умумтаълим мактабида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 206,8 млрд. сўм маблағ сарфланган бўлса, 2017-2021 йиллар давомида бу кўрсаткич, яъни ажратилган маблағ миқдори 3 баробардан юқорини ташкил этди. Яъни  15 та янги мактаб биноси қурилди, 90 та мактабни реконструкция қилиш ва 85 та мактаб биноларини замон талаби асосида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. 
Аввалги йилларда умумтаълим мактаблари фақатгина етишмаётган мебель ва жиҳозлар билан таъминланган бўлса, ўтган  беш йил давомида таълим даргоҳларини янги мебель ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмоқда. Шунингдек, 701 та мактабга уч турдаги мусиқа асбоблари (доира, рубоб ва скрипка) тақдим қилинди.
Биргина 2021 йилнинг ўзида Инвестиция, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла»  дастурлари доирасида жами 60 та (8 та янги қурилиш, 27 та реконструкция, 25 та мукаммал таъмирлаш) объектда умумий қиймати 309,87 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бунинг натижасида 10963 янги ўқувчи ўринлари яратилди. 
11 та спорт зали барпо этилди. 98 та умумтаълим мактабларига 32,2 млрд. сўмлик ўқув мебельлари, лаборатория асбоб-ускуналари, спорт ва мусиқа жиҳозлари етказиб берилди.

– Соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳам борми?

– Фаолиятимизда  ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Айни пайтда  128 та мактабда спорт зали, 228 та мактабда ошхона, 384 та мактабда эса фаоллар зали мавжуд эмас.  4 та мактаб филиаллари пахса ва хом ғиштдан қурилган бўлиб, 10 та филиални мукаммал таъмирлаш лозим. 
2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш миллий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан вилоятда 2022-2026 йиллар давомида 514 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва бу ишлар учун 3 трлн. 358 млрд. 935 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Яъни, 20 444  ўринли 40 та янги мактаб қурилади (бунга 667 млрд. 137 млн. сўм, ўртача битта янги мактаб учун 16-17 млрд. сўмдан ажратилади), - 264 та мактаб учун 83 812 ўринли  қўшимча ўқув бинолари қурилади (бунга 1 трлн. 693 млрд. 18 млн. сўм маблағ мўлжалланган), – 210 та мактаб капитал таъмирланади (998 млрд. 780 млн. сўм харажат кўзда тутилган). 
Олдимизда турган мана шу  режаларни амалга оширсак, қўшимча 104 256 та  ўқувчи ўрни яратилади. Мактаблар қуввати 511,9 мингдан зиёд ўқувчи ўринга етказилиб (ҳозирда 407,7 минг), мактаблар 1,2 коэффициентга  тушади. Шунингдек, 128 та мактаб замонавий спорт заллари билан таъминланади.
Вилоятдаги мавжуд 712 та умумтаълим мактабларидан 115 тасидаги маънан эскирган компьютер сўнгги русумдаги компьютер ускуналарига алмаштириш ҳисобига вилоятдаги барча мактаблар замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланади.

– Жорий йилда,  умуман яқин келгусида қандай ишлар амалга ошириш режалаштирилган?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги «2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 9-иловасига асосан Наманган вилоятидан 21 та умумтаълим мактаби 2022 йил инвестиция дастурига киритилиб, 6 та янги мактаб бинолари қуриш, 10 та умумтаълим ўчоғини  реконструкция қилиш орқали қўшимча ўқув бинолари қуриш ҳамда 5 та мактабни замонавий типда мукаммал таъмирлаш ишлари учун жами 147 млрд. 80 млн. 500 минг сўм маблағ ажратилди. Натижада 4682 та қўшимча ўқув ўрни яратилиб, 4958 ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланади ҳамда 8 та янги спорт зали қурилади.
Бугунги кунда ушбу объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ экспертизадан ўтказилди.
Шу билан бирга 2022 йилда  «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун тайёрланган манзилли рўйхатга асосан 12 та умумтаълим мактаби, жумладан, 4 та мактабни реконструкция қилиш ва 8 тасининг биноларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилди. Бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 45 млрд. 315 млн. сўм кўзда тутилган. 
2022 йил жиҳозлаш ишлари бўйича жами 32 та умумтаълим мактаблари, жумладан, дастурга киритилган 21 та умумтаълим, 11 та ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларини замонавий мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш учун 18,0 млрд. сўм маблағ ажратилган.  
Бундан ташқари, давлат раҳбари бошчилигида шу йилнинг  28 январь куни «Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар»га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган «йўл харитаси» бўйича вазифалар йил давомида босқичма-босқич амалга оширилади.

– Саволларимизга берган батафсил жавобларингиз учун ташаккур.

Суҳбатдош: Рислиқхон МАЖНУНОВА, 

«Наманган ҳақиқати»нинг махсус мухбири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь