Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 01:51

Жамият

Пенсия тизимида янги нафақа ва янги хизмат тури яратилди

  • 24.Апреля.2022
  • 421

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг  парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди. 
Бунда ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон тарзда тақдим этиб боради.
Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.
Давлат хизматларидан фойдаланиш хафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин 
Давлат хизматлари кўрсатиш ёки рад этиш 5 сонияда амалга оширилади. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди. 

Зафаржон АҲМЕДОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тўрақўрғон тумани бўлими катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь