Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

16 May, 2024, 02:35

Жамият

ПОПЛИК 106 ЁШЛИ ХАЙРИНИСО ОНА: "ТИНЧЛИГИМИЗГА КЎЗ ТЕГМАСИН, ИЛОҲИМ!"

  • 07.Мая.2020
  • 935

Поп туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда аҳоли яшаш шароитлари билан танишган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров меҳнат фахрийлари, кам таъминланган, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олди. 


"Ултарма" маҳалласида истиқомат қилувчи Хайринисо она Йўлдошева бу йил 106-баҳорни қарши олди. Умрининг салкам ярмини жамият равнақи йўлидаги меҳнатга бағишлаган онахон саккиз нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказди. Табаррук ая ҳозирда 130 нафардан зиёд невара-ю чеваралар қуршовида умргузаронлик қилмоқда. Онахон: "Шундай кунларга етказганига шукр! Тинчлигимизга, дастурхонимиз баракасига кўз тегмасин, илоҳим!", деб дуога қўл очди. 


"Уйғур" маҳалласида яшовчи Маҳмуджон Абдураҳимов эса шароити йўқлиги сабаб, яшаш хонадонини таъмирлашга эҳтиёж сезарди. Маҳалладаги тадбиркорлар кўмаги билан эски уй бузилиб, ўрнига тўрт хонали янги уй қуриб бериляпти. 


"Тошқўрғон"лик Мўйдинжон Қўшназаров ҳам уч нафар 2-гуруҳ ногирони бўлган фарзандлари билан тақдир синовларига дош бериб яшаб келади. 10 сотихли томорқасининг бир қисмида иссиқхона қурган. Унда картошка етиштирмоқда. Даромад ҳам шунга яраша. 


Вилоят ҳокими шу каби бир неча хонадон шароитлари билан танишди. Йўл-йўлакай оилаларга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улашилди.


Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь