Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

27 April, 2024, 01:47

Жамият

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИНИНГ ИЛК БИТИРУВЧИЛАРИ ХОРИЖИЙ ОЛИЙГОҲЛАРГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

  • 23.Июня.2021
  • 647

Президент мактаби илк битирувчиларининг «Сўнгги қўнғироқ» тадбири чинакамига байрамона руҳда ўтказилди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов бахтиёр ёшларни, уларнинг ота-оналарини унутилмас кун билан чин дилдан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди.

Мактабда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича Кембриж университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлари АҚШ, Буюк Британия, Янги Зеландия, Филиппин каби давлатлардан келган 8 нафар хорижий ҳамда 21 нафар маҳаллий ўқитувчи томонидан олиб борилди. Юқори малакали дарс машғулотлари «STEAM» ёндошувига таянилди. Жорий йил аввалида Наманган шаҳридаги Президент мактаби Кэмбриж халқаро мактаби мақомига эга бўлди.

Қувонарлиси шундаки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 25 декабрда ўтказилган Ўзбекистон Ёшлари форумида сўзлаган Президент мактабининг икки нафар 11-синф ўқувчиси Мироншоҳ Азимжонов ва Азимжон Алижоновларнинг ютуқлари алоҳида эътироф этилганди. Бу иқтидор соҳиблари ҳали мактабни тамомламай туриб, АҚШ, Буюк Британия каби ривожланган мамлакатлардаги етакчи олийгоҳлардан бирданига уч-тўрттасига ўз ҳисобидан таълим олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

– Якунига етган ўқув йили Президент мактаби битирувчиларининг салмоқли муваффақиятларига бой бўлди. Илк қалдирғочлар мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларидан ташқари, АҚШ, Хитой, Япония, Корея, Қатар, Буюк Британия каби жаҳоннинг етакчи университет ва институтларида грант асосида таҳсил олиш бахтига эришдилар, – дейди Президент мактаби директори, техника фанлари доктори Абдурасул Пирназаров. – Битирувчилар дунё рейтингида юқори «Топ-300»талик ўринларда турувчи Манчестер, Бристол, Пенн, Пурдуэ Пенсилвания, Баффало ва Аризона каби университетларга қабул қилинди. Эътиборлиси, 24 нафар битирувчимиздан 21 нафари «IELTS» ва олти нафари «SAT» имтиҳонларини топшириб, юқори натижаларга сазовор бўлди. Бундан ташқари яна уч ўқувчимиз июнь ойида «IELTS» тил билиш даражасини аниқлаш тестларини топшириш учун рўйхатдан ўтди. Барча битирувчиларимиз 3 миллион доллар миқдоридаги грант таклифларини олди.

Президент мактаби ўқувчиларининг 15 нафари мамлакатимиздаги хорижий олий таълим муассасаларида ўз ҳисобидан таълим олишни давом эттиради. Шунингдек, 10 нафар ўқувчи «El-yurt umidi» жамғармаси давлат грантига ҳужжат топшириб, танловнинг якуний босқичида иштирок этиб қайтдилар. Чустлик битирувчи Дониёр Эркинов АҚШнинг Дюк Куншан университетида, норинлик Раҳматуллохон Абдубаев Қатар давлатининг Жоржтаун университетида 100 фоизлик грант ютган ҳолда таҳсил олиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ,
«Наманган ҳақиқати» мухбири.

Жаҳонгир АКРАМОВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь