Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 09:55

Жамият

Президент Маржонанинг мактубига жавоб йўллади

  • 01.Июля.2022
  • 477

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17 июнь куни Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишиб, ушбу шифо масканида даволанаётган болалар давлат раҳбарига йўллаган мактубларни олган эди. Ўшанда «Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман», деган эди Президент.
Хатлар орасида Янгиқўрғон туманидаги Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи Маржона Муродиллаеванинг ҳам Президентга ёзган мактуби бор эди. Давлатимиз раҳбари ўз ваъдасининг устидан чиқди. Шавкат Мирзиёевнинг жавоб хати ўз манзилига етиб борди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Маржона яшайдиган хонадонда бўлиб, унга ва ота-онасига Президентимизнинг  жавоб хатини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Тошкент Давлат шарқшунослик университети ўқув ишлари бўйича проректори Авазбек Воҳидов Маржонага хатида изҳор этган орзу-истаги рўёби – университетга талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни топширди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь