Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 12:06

Жамият

САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР – ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИ

  • 19.Сентября.2020
  • 868

Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида ҳар соҳада ислоҳот ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Раҳбар кадрлардан замоннинг ўзи ходимлар билан ишлашга ва уларни ҳар томонлама ривожланиб боришини таъминлаш учун янгича фикр, ёндашув ва талабларни қўймоқда. 

Айниқса, ходимлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарларидан изланувчанлик, талабчанлик, энг аввало ўзида инсон ресурсларини ривожлантириш борасидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш талаб этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикада инсон ресурсларини (HR) ривожлантириш ва бошқаришда ходимлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларини замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 16 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари иштирокида рақамли иқтисодиёт ва пандемия талаблари инобатга олинган ҳолда республикамиздаги давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар тузилмалари ҳамда ҳудудий ҳокимликларнинг ташкилий назорат бўлимлари раҳбарлари учун “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш” мавзусида масофавий малака ошириш курслари бошланган. 

Ўқув курсларининг дастури замонавий бошқарув кадрлари учун зарур бўлган 8 та муҳим компетенцияларни, яъни бошқарув профессионализми, лидерлик, бошқарувда тизимли таҳлил, ижтимоий қадриятлар, ўзгаришларга мослашувчанлик, натижага йўналганлик, янги тажрибага очиқлик ва ижтимоий интеллектга доир билим ва маҳоратни ривожлантиришга йўналтирилган.
Мазкур ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти филиали ходимлари ҳамда вилоят ва шаҳар, туман ҳокимликларининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари иштирок этмоқда. Масофавий курслар (https://mok.dba.uz) платформаси орқали бўлиб ўтмоқда. 

Тингловчилар учун электрон таълим порталида мавзуларга оид материаллар, билимларини синаш учун тест топшириқлари, уй вазифалари ва мустақил ишлар юкланган.

Илк маротаба ташикил этилган масофавий малака ошириш курсларининг давомийлиги туман ва республика бўғинлари учун 4 ҳафта, вилоят бўғини раҳбарлари учун 2 ҳафта этиб белгиланган.

Юртимизда инсон ресурсларини ривожлантириш борасида ходимлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарларини билим ва кўникларини юксактириш, уларнинг ўзлари фаолият юритаётган ташкилотга ходимларини ишга кириши ва ишдан кетар чоғида ҳужжатларини расмийлаштириш, ойлик маошлар вақтида “табель”лар тўлдириб бериш ва зарур ҳолларда керакли маълумотларни тайёрлаб бериш каби эскирган иш услублари билангина чекланиб қолмасдан, янгича ёндашув билан юқори билим ва малакага эга кадрларни излаб топиш, уларни захирасини шакллантириш, фаолият юритаётган ташкилот ходимларига ташкилотнинг эртанги ривожланиш босқичларида муҳим пойдевор бўлувчи инсон ресурси сифатида қараш, уларни касбий ривожланиши ва шаклланишини таъминлаш учун керакли чора-тадбирларни излаб топиш, амалиётга тадбиқ этиш, ходимларнинг психологик ҳолатидан келиб чиқиб тўғри йўл кўрсата билиш ва қўллаб-қувватлаш  каби ишларни амалиётда қўллаш юзасидан кўникмаларни ҳосил қилади.

Дилноза АКРАМОВА,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Наманган вилояти филиали инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини

ривожлантириш бўлими бош инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь