Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 10:52

Жамият

Сайёр судлар: очиқлик ва ошкораликнинг амалий ифодаси

  • 10.Ноября.2022
  • 1215

Вилоят судлари томонидан мунтазам равишда сайёр суд мажлислари ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 9 ойида вилоят судлари томонидан жами 41364 та иш сайёр судларда кўриб тамомланган. 

Жумладан, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан мазкур даврда жами 38147 нафар шахсга нисбатан 30989 та жиноят ва маъмурий ишлар кўрилган, шундан 7287 таси сайёр судлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларнинг 1200 тасини транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, безорилик каби жиноят ишлари, 6087 тасини савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, солиқ қонунчилиги, йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш каби  маъмурий ишлар ташкил қилган. Бундан ташқари 844 та жиноят ишлари бўйича чиқарилган суд қарорлари билан боғлиқ материаллар сайёр судларда кўрилган.  

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан эса ўтган 9 ойда 49324 та иш кўрилган бўлиб, никоҳдан ажратиш, яраштириш, кредит, алимент қарздорликларини ундириш, мерос масалаларига оид ишларнинг 26999 таси сайёр суд мажлисларида муҳокама қилинган. 3270 таси тарафларни ўзаро келиштириш ҳамда яраштириш йўли билан ҳал этилган.

Иқтисодий судлар томонидан 2022 йилнинг 9 ойида жами 13239 та иқтисодий иш мазмунан ҳал этилиб,  7078  таси сайёр суд мажлисларида кўрилган. 514 нафар шахс жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, 299 нафар шахс Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштирилган.

Суд амалиётидан бир мисол. Маълумки, Жиноят кодексининг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш нормаси, шу Кодекс-нинг 74-моддасида эса жазони енгилроғи билан алмаштириш нормаси қайд қилинган. Мазкур қонун талабларига кўра, жазодан озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда жазонинг белгиланган қисмини ўтаган маҳкумга нисбатан қўлланилади. 2022 йилнинг 26 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Поп тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 2-минтақавий ҳудуд 6-сон жазони ижро этиш колониясида ўтказилган сайёр суд мажлисида ҳам суд томонидан тайинланган жазодан ўзига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган 30 нафар маҳкумнинг иши кўриб чиқилди. Улардан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, сайёр суд мажлисида 5 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига кўра енгилроқ жазо билан алмаштирилиб, жазони ижро этиш колониясидан озод қилинди. 22 нафар маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддасига асосан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси манзил колонияларда ўташи белгиланиб, инсонпарварлик тамойиллари қўлланилди.

Сайёр суд мажлиси – судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини намоён қилиш билан бирга ишларни кўришда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, қонунлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, қонун устуворлигини таъминлашнинг самарали ва амалий шаклидир. Зеро, сайёр суд мажлисларида қонунни бузган шахсларни оммавий муҳокама қилиш орқали жамиятда қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасизлик маданияти шакллантирилади.

Жамиятимизда шахсни тарбиялаш орқали соғлом муҳит яратиш вазифаси, нафақат судларнинг, балки кенг жамоатчилик, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини унутмаслик лозим. Ўтказилаётган сайёр суд мажлислари айни жиҳатдан ҳам аҳамиятлидир. 

Абдурасул ЭРАНОВ,
вилоят суди раиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь