Қисқа сатрларда

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ ЙИРИК ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ, МАСЖИД ВА САВДО МАРКАЗИ НАМАНГАНДА ҚУРИЛАДИ

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЯХШИЛИКДИР

АҲОЛИГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРИ ВА ЁРДАМ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

"БОЛА ПУЛИ"ДАН СОЛИҚ: УНИ ҚАЙТАРИШ МУМКИНМИ?

КАДАСТР ХОДИМЛАРИ УЙНИНГ ПЛАНИНИ ЧИЗИБ БЕРГАНИ УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИМИ?

08 August, 2020, 02:43

Жамият

СЕНАТОР ФУҚАРОНИНГ ТЎЛИҚ ДАВОЛАНИШИДА ЁРДАМ БЕРМОҚДА

  • 01.Июля.2020
  • 217

Олий Мажлис Сенатида фуқаролар мурожаати билан ишлаш тизимининг аниқ механизми йўлга қўйилган бўлиб, жорий йил бошидан шу кунга қадар парламент юқори палатасига 5784 та мурожаат келиб тушган. Шундан 452 таси Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасига йўлланган. Улар сенаторлар томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал қилиб келинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Сенат аъзолари халқ билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳудудлардаги реал ҳолатни ўрганиб, муаммо ва камчиликларни ҳал этишмоқда.

Яна бир жиҳат, карантин даврида фуқаролар Олий Мажлис Сенатининг виртуал қабулхонаси ҳамда Сенат Раисининг “facebook.com”даги расмий саҳифаси орқали ҳам мурожаат йўллашмоқда. Наманганлик Мафтуна шулар жумласидандир.

У Олий Мажлис Сенати Раисининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўз саломатлигини тиклаш борасида амалий ёрдам сўраган. Қайд этилишича, 18 ёшли Мафтуна бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган. Яъни куйиш тан жароҳати ўзининг асоратларини қолдирган.

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ушбу фуқаро билан учрашиб, унинг мурожаатни ўрганди. Сенатор Мафтунанинг даволанишида амалий ёрдам берди. Жумладан, Ўзбекистондаги хусусий клиникалардан бирида фаолият юритаётган тиббиёт олими, чет эллик тажрибали шифокор кўригидан ўтишини ташкиллаштирди. Унга жарроҳлик амалиётини ўташ ҳамда дори-дармон билан таъминлаш борасида моддий-маънавий кўмак беришини билдирди.

– Аввало, давлатимиз томонидан сўнгги йилларда тиббиётга, айниқса, хусусий секторга берилаётган эътибор ва имтиёзлар бугун ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида таъкидлаш жоиз, – деди сенатор Н.Абдуллаханов. – Гувоҳи бўлиб турганимиздек, хусусий тиббиёт клиникаларида ҳам чет элдан малакали шифокорлар жалб қилиниб, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Бу эса фуқароларимизнинг чет элга маблағ сарф қилиб бориши, вақтини йўқотиши, оворагарчилигининг олдини олмоқда. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими ҳақида гапирганда, ҳар бир фуқаронинг мурожаати бўйича масъулият билан ёндашиш талаб этилади. “Сенаторлар мактаби”да биляпмизки, йўлланган ариза ва шикоятларнинг ичига кириб, муаммони жойига чиқиб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Худди шундай мен ҳам фуқаро билан боғланиб, унинг дардини тинглайман ва ҳолатни тўлиқ ўрганаман.

Бугунги ташкиллаштирилган тиббий кўрик ҳам Сенатга юборилган мурожаат юзасидан қилинди. Кўрганингиздек, қизимиз оғир тан жароҳати олган. Бироқ ундаги умидни сўндирмаслик керак. Энг муҳими ҳам шу аслида. Шу боис Мафтунага, унинг ота-онасига далда бўлиб, қўлдан келганча амалий ёрдам беришга тайёрмиз.

Боливиялик тажрибали шифокор Владимир Тапия Фернандес Мафтунани кўрикдан ўтказиб, уни даволаш истагини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь