Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

02 May, 2024, 12:25

Жамият

Сифатдор қурувчи ғолиб бўлади

  • 23.Февраля.2022
  • 691

Давлатобод туманида қурилиш соҳаси фаолиятини оқилона ташкил этиш, тармоқда турли коррупцион ҳолатлар ва қонунбузарликларга йўл қўймаслик, «Шаффоф қурилиш» тизимини пухта жорий этиш, бу борада юқори сифат ва самарадорликка эришиш масалаларига бағишланган вилоят кўргазмали семинари ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкилланган семинарда йўлсозлар, қурувчилар, лойиҳачиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги «Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш ҳамда электрон танлов ва тендер савдоларида махсус etender.uzex.uz веб-сайтидан рўйхатдан ўтишга оид зарур тушунчалар берилди.
Рейтинг қурувчиларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, 6 та гуруҳдан иборат мезонлар асосида ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда қурилиш ташкилотининг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатбардошлиги инобатга олинади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов маълум қилганидек, бугунги кунда вилоятда қурилиш соҳасида фаолият юритиб келаётган корхона ва ташкилотлар сони 2 минг 646 тани ташкил этиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 321 тага ошган. 
Соҳада охирги йилларда эришилган ютуқлар билан бирга камчиликларга йўл қўйилганидан асло кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, сўнгги икки йилда Наманган шаҳри, Мингбулоқ ва Наманган туманларида қурилиш тармоқларида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган. Шунингдек, қурилишда қўшиб ёзиш, бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 22 та жиноят иши қўзғатилган.

Бу борада инсон омилисиз бошқариладиган, амалиётга кенг жорий қилинаётган «Шаффоф қурилиш» тизими қурилиш соҳасини коррупциядан холи қилишда ўрни беқиёс. 
– Қурилиш соҳасига янги электрон платформанинг жорий этилаётгани тадбиркор учун ҳам, халқ учун ҳам, давлат учун ҳам ғоят манфаатли бўлди, – дейди «Диамонд мега бюлдинг» масъулияти чекланган жамияти раиси Маъруфжон Асқаров. – Негаки, олдинлари тендер танловлари ўтказишда турли қоғозбозликлар, ортиқча югур-югурлар кўп бўлган. Имконияти катта, пули кўп қурувчи ташкилотлар объектларни ютиб кетаверган. Эндиликда «Шаффоф қурилиш»да бундай қусурларга йўл қўйилмаслиги айни муддао бўлди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь