Қисқа сатрларда

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Шавкатжон Абдураззоқов: «Фестивалга тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак!»

15 May, 2024, 05:21

Жамият

СИЗ ҚАЙСИ ТЕЛЕКАНАЛЛАРНИ КЎРАСИЗ?

  • 02.Июня.2020
  • 1213

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда республика бўйича жами 6 467 нафар фуқаро иштирок этди.

Сўров давомида фуқароларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ҳамда ахборот дастурларига бўлган эҳтиёжи, хабар ва янгиликларни кенгроқ аудиторияга етказиш кўрсаткичи, давлат ва хусусий телеканаллар томонидан эфирга узатилаётган теледастурларга нисбатан аҳолининг муносабати каби қатор масалалар ўрганилди. 

Натижада фуқаролар одатда қайси миллий телеканалларни кўпроқ кўришлари аниқланди ва миллий телеканалларнинг қамров бўйича рейтинги тузилди. Биринчи бешлик:  1-ўрин — Zo‘r TV (11,8%), 2-ўрин — Sevimli (9,6%), 3-ўрин — My5 (9,4%), 4-ўрин — Milliy TV (6,9%), 5-ўрин — Futbol TV (6,8%). 

Шунингдек, фуқароларнинг миллий телеканаллар орқали эфирга узатиладиган кўрсатув ва дастурлар ҳақидаги фикрлари ҳам ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — янгиликлар, ахборот дастурлари (12,1%), 2-ўрин — телесериаллар (11,4%), 3-ўрин — “Hafa bo‘lish yo‘q” (Zo‘r TV), 4-ўрин — спорт теледастурлари, футбол, (9,5%) 5-ўрин — "Муносабат" (O'zbekiston) (8,3%).

Бундан ташқари, сўров давомида турли телеканаллар ахборот дастурларининг фуқаролар орасидаги машҳурлиги ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — «Markaziy studiya» (My5); 2-ўрин — «Zamon» (Sevimli); 3-ўрин — «Ахборот 24» (O‘zbekiston 24), 4-ўрин — «UzReport news» (Uzreport TV); 5-ўрин — «Davr» (Yoshlar). 

Сўровнома натижалари билан батафсил танишиш: https://bit.ly/3dnHqfS

Изоҳ: Сўров Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабабли карантин тартиби жорий этилишидан аввал (5 — 15 март кунлари) ўтказилган бўлиб, натижалар таҳлили шу кунларда якунланди.

@uzbyuksalish

Энг кўп ўқилганлар

Календарь