Қисқа сатрларда

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Муносабат: Конституция – инсон қадри учун

МИБ: Қарз тўланмагани учун "Ласетти" ва "Малибу" хатланди

Мақомга муносиблик масъулияти ёки сафардан ташқари даҳмазалар

Бахтли болалик тараннуми

27 June, 2022, 07:56

Жамият

«Снос»га тушган, ҳужжатсиз уйларга ҳам компенсация тўлаб берилади...ми?

  • 01.Февраля.2022
  • 467

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Лойиҳанинг 23-моддаси 5-қисмида олиб қўйилиши режалаштирилган ҳудуддаги ер участкасида жойлашган, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган турар жойга 15 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахсларга, агар ушбу кўчмас мулк объекти учун солиқлар тўлаб келингани тасдиқланса, уларга мазкур кўчмас мулк объектларининг қиймати компенсация қилиб берилишини назарда тутувчи норма билан тўлдирилди.

Ушбу тартиб аҳоли пункти ерлари тоифасига кирмайдиган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашган ер участкаларига нисбатан қўлланилмайди.

Шу билан бирга, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан илгари сурилган таклифлар ишчи гуруҳ йиғилишида ўрганиб чиқилиб, билдирилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини компенсация эвазига олиб қўйиш масалалари тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит қонун билан тартибга солиш, низоли вазиятларни олдини олиш ва ушбу соҳадаги муаммоларни самарали ҳал этишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь