Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

16 May, 2024, 09:20

Жамият

СОҲАНИНГ САЛОҲИЯТЛИ РАҲБАРИ

  • 30.Мая.2020
  • 1039

Солижон Мўминов. Бу исм-шариф бутун вилоят аҳлига жуда яхши таниш. Уни эшитганки инсон кўз ўнгида ўзида кучли билим, ташкилотчилик ва бошқарувчилик салоҳиятини мужассам этган раҳбар, моҳир шифокор қиёфаси намоён бўлади. 
Солижон Жалилович катта ҳаётий ва касбий тажрибага эгалигига қарамай, қалбан беғубор инсон. Бу бежиздан эмас, у 1 июнь – болалар байрами куни таваллуд топган.    У бу йил қутлуғ 50 ёшга тўлади.

Наманган шаҳрида, оддийгина оилада туғилиб-ўсган Солижон Мўминов болалигидан илмга ташна бўлди. Еттидан бири – Ҳизр, деганларидек, падари бузруквори Жалил ота, онаси Раҳимахон аялар етти фарзанд ичида мана шу Солижонга бошқача умид кўзи билан қарар, устозларидан эшитаётган илиқ гаплар улар юрагига нур бағишлар эди. Бу умидлар изсиз кетмади, Солижон қатъий аҳди – шифокор бўлишдек мақсади сари катта қадамни ташлади. 1987 йил – мактабни тугатган йилиёқ Андижон Давлат тиббиёт институти талабаси бўлди. Устозлари ҳам уни келажакда Наманган вилояти тиббиёти учун жон куйдиргувчи, ўз касбининг фидойиси бўлишига ишонч билдиришди.

1994-1995 йилларда вилоят кардиология марказининг реанимация бўлимида интернатурани ўтаган Солижон Мўминов шу ерда врач-кардиореаниматолог сифатида ишда қолди. Ушбу марказда врач-кардиолог бўлиб ишлаган йилларида фақат тажриба орттириш билан чекланиб қолмай, илмий ишга ҳам қўл урди. Соҳанинг ечим кутиб ётган муаммоларини ҳал этишнинг самарали усулларини топиш учун изланди. 2008 йилдан 2014 йилга қадар кардиология маркази юрак-аритмия бўлими бошлиғи ва марказ бош врачи вазифаларида сидқидил фаолият олиб борди. 
Мана, олти йилдирки, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида вилоят тиббиёт соҳаси ривожи йўлида меҳнат қилаётган шифокор раҳбарнинг юксак маънавияти, ишчанлик қобилияти, ташаббускорлиги, ўз ўрнида эътиборли, меҳрли инсон эканлигига кўплар гувоҳлик бериши мумкин. 
Солижон Мўминовга хос фазилатларни бирма-бир санаб ўтишнинг имкони йўқ. Шунинг учун сўзни мухтасар қилайлик-да, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи зиммасига жорий йилнинг ўзидагина юкланган масъулият ҳиссини эътироф этиб қўя қолайлик. Бутун инсониятни таҳликага солган коронавирус пандемияси даврида шифокорлар чинакам қаҳрамонларга айланишди. Бу қаҳрамонлик айтишгагина осон. Ойлаб уйига, оиласи бағрига бормаган минглаб тиббиёт ходимларининг фидокорлигига тасаннолар айтгимиз келади. Энди тасаввур қилинг, ана шундай фидойиларга бош бўлган бошқарма бошлиғининг бу синовли палладаги жонбозлигини?!
Эллик ёшингиз қутлуғ бўлсин, муҳтарам Солижон Мўминов! Эл-юрт саломатлиги йўлидаги хайрли ишларингизда асло чарчаманг! Халқ манфаатларига ҳамоҳанг эзгу ниятларингиз ижобат бўлаверсин. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь