Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

27 April, 2024, 12:19

Жамият

СОХТА ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМА ЭГАСИГА ЕТИБ БОРМАДИ

  • 25.Июня.2021
  • 554

Н. Б. Косонсой тумани мудофаа ишлари бўлимида иш юритувчи лавозимида ишлаб келган пайтларида Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви хизматига бормасдан туриб ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида ҳарбий гувоҳнома олиш имконияти йўқлигини била туриб ноқонуний ишга қўл урди.

У 2020 йилнинг июнь ойи бошларида туман мудофаа ишлари бўлимига ҳарбий хизматга бориш учун тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида келган фуқаро М. Ю.га ҳарбий хизматни ўтаб келгани ва хизматга яроқлилиги тўғрисида ҳарбий гувоҳнома олиб беришни таклиф қилади. 
Уларнинг ўзаро келишувига асосан Н. Б. фуқаро М. Ю.га қўнғироқ қилиб, ҳарбий гувоҳнома олиш учун 4.780.000 сўм тўлаб, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғига эса 300 АҚШ доллари миқдорида пора бериш эвазига гувоҳнома олиб беришни ваъда қилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Косонсой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Н. Б. аввалдан кимёвий ишлов берилган 4.800.000 сўм ва 300 АҚШ долларини “клиент”идан олаётган вақтда қўлга олинди.
Нафси ҳакалак отган мансабдор шахс Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, бир йил муддатга давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йилу 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 

Абдулла АҲМЕДОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Косонсой тумани бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь