Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

15 May, 2024, 01:23

Жамият

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА АЖРАТИЛАДИ? 

  • 16.Октября.2020
  • 1020

Наманганда фуқароларга субсидия ажратиш бўйича 305 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу бўйича масъул ташкилот ходимларига қонуний тартибда жазо чораси қўлланилди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар бериш бўйича аризалар давлат хизматлари марказларида ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилди. Қилинган мурожатларнинг аксарияти белгиланган мезонларга мос келмаганлиги боис, рад қилинган. Айрим мурожаатлар эса, ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйилиши оқибатида муддат бузилиш ҳолатлари юзага келган.
Тартиб бўйича фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилингандан сўнг, тегишли ваколатли органларга юборилади. Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия, давлат солиқ инспекцияси, туман, шаҳар ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари ҳамда яна бир қатор ташкилотлар томонидан ариза берувчининг тақдим этган ҳужжатлари асосида талабгорнинг субсидия ажратиладиган фуқаролар тоифасига кириш ёки кирмаслиги аниқланади. Мазкур ваколатли органлар томонидан қилинган мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаса, тегишли тартибда жазо чораси қўлланилади. 
Субсидия бериш юзасидан ариза қабул қилинган кундан 1 октябрга қадар вилоятимиз фуқаролари томонидан Давлат хизматлари марказлари шунингдек,  ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 3192 та ариза келиб тушган. Мурожаатларнинг 1524 таси мезон талабларига тўғри келмагани боис рад этилган. Ушбу мурожаатларга асосан 824 нафар фуқароларга субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома шакллантирилган.
Уй-жойга муҳтож бўлиб, ипотека кредити асосида бўлса ҳам ўзининг бошпанасига эга бўлиш илинжида давлат хизматлари марказларига келиб, ҳужжатларини тақдим этган фуқароларнинг аризаларини ўз вақтида кўриб чиқмай, сансоларлик, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ваколатли орган ходимлар ҳам бор ва уларга қонунчиликда белгиланган тартиб-тамойиллар асосида жазо чораси қўланилди. 
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан субсидия ажратиш юзасидан аризаларни кўриб чиқиш жараёнида масъул ташкилотлар томонидан 305 та қонунбузилишларга йўл қўйилган. Уларга нисбатан 9 та тақдимнома, 108 та огоҳномалар киритилиб, 46 нафар масъул шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолига тез ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш бош мақсад қилиб олинган. Айрим ваколатли орган ходимлари томонидан фуқаролар қилган мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаслик ҳолатларига барҳам бериш лозим. Шундагина аҳолининг давлат идорасига бўлган ишончи янада ортади.

Ботиржон ЎРИНОВ,
ДХА вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь