Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 05:21

Жамият

Суд жараёнида қарздорлик тўлаб берилди

  • 11.Марта.2022
  • 458

Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими томонидан 31 мартга қадар давом этадиган “Алимент ундирув ойлиги” доирасида тарғибот ва тушунтириш тадбирлари, сайёр судлар ўтказилмоқда. Жумладан, бугун жиноят ишлари бўйича Учқўрғон тумани суди билан бўлим биносида ташкил этилган сайёр суд давомида бир нафар қарздор ота масъулиятини ҳис этиб, 18,5 миллион сўм қарздорлигини тўлаб берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2016 йилдаги ижро варақасига  асосан қарздор Ф.У.дан ундирувчи М.М. фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва қарздорга фарзанди моддий таъминотини ҳар ойда тўлаб боришлиги тушунтирилган. Бироқ, турли баҳоналар билан ота мажбуриятини унутиб, алимент тўлашни пайсалга солиб келган. Натижада қарздорлик жорий йилнинг 1 март ҳолатига 18,5 миллион сўмга етган. Бу бўйича тўпланган маъмурий ҳужжатлар судга юборилди. Бугун ўтказилган суд давомида қарздорга яна бир имконият берилди. Бундан тўғри хулоса қилган Ф.У. фарзанди моддий таъминотидан бўлган қарздорликни тўлаб берди.

Бундан ташқари, сайёр суд мобайнида жами саккиз нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг тегишли моддасига асосан 15 суткадан  маъмурий қамоқ жазоси берилди.

Бўлим томонидан алимент ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

А. Холматов,

МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь