Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 01:48

Жамият

Судларда ишларни тафтиш тартибида кўриш

  • 18.Января.2024
  • 315

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрь кунги 889-сонли Қонуни билан ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди. Ишлар тафтиш тартибида Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва алоҳида ҳолларда Олий суд Раёсатида кўрилади. Юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тартиби бекор қилинди.

Шунингдек, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштирок этиши шартлиги белгиланди. Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, аппеляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек, ишни юқори турувчи суд томонидан тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин бўлади. Келишув битими аппеляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, ажрим чиқарилиб, иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари ушбу ажрим билан бекор қилинади ва иш юритиш тугатилади.

Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, ҳарбий суд номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кун муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган судга иш билан бирга юбориш шарт. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади. 

Д. МАДАМИНОВ,

вилоят маъмурий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь