Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 02:08

Жамият

Тадбиркорликни ривожлантиришга ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз

  • 23.Января.2024
  • 293

– Наманган ишлаб чиқариш салоҳиятининг юқорилиги, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик соҳаси барқарор ривожланаётгани билан республика вилоятлари ичида ажралиб туради. Вилоятда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратилгани, ишбилармонларнинг фаолияти қўллаб-қувватланаётгани хорижий инвесторларнинг ҳам эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда.

Жорий йилда Наманган божхонаси ташкил этилганига 32 йил тўлмоқда.

Дастлаб бошқарма тасарруфида 9 та божхона постлари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб  «Наманган аэропорти», «Косонсой», «Поп» ва «Учқўрғон» чегара божхона постлари ҳамда «Наманган» ва «Чуст» ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари мавжуд.
Бошқарманинг «Косонсой» ва «Учқўрғон» чегара божхона постлари Қирғизистон билан туташ ҳудудда, «Поп» чегара божхона пости эса Тожикистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган.

Бошқарма тизимида айни кунда малакали, юксак салоҳиятли ходимлар туну кун ҳушёрлик ва сергаклик билан ўзларига юклатилган вазифаларни шараф ва матонат билан адо этиб келмоқдалар. 

Статистик таҳлилларга кўра, бошқарма томонидан ўтган 2023 йилда 759 та божхона қоидаларини бузилиш ҳолати аниқланиб, 42 млрд. 571 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 123 та ҳолатда 13 млрд. 739 млн. сўмлик  товарлар ушлаб қолинди.

Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ҳамда прекурсорларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудудларда ташилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган тадбирлар натижасида 18 та ҳолатда жами 33 822,7 гр. гиёҳвандлик моддалари аниқланди.

Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 10 та ҳолатда 20627 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний ҳаракати олди олинди.

Бошқарма томонидан ўтган 2023 йил мобайнида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида 1 838,4 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, ҳисобланган божхона тўловларидан 874,7 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилиб, қолган 963,7 млрд. сўми давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

Имтиёзлар тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб келинган технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмларга, янгидан қурилиб, ишга туширилаётган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхоналарни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланилди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Наманган вилояти республикада энг юқори ўринларда туради десак муболаға эмас.
Ушбу кўрсаткичларни юқорига кўтараётган экспорт салоҳияти юқори корхоналар сифатида «Textile Finance Namangan», «Ft Textile Group», «Art Soft Holding», «Uchkurgan Textile», «Uztex Uchkurgan», «Chust Textile», «Toshbuloq-Teks», «Namangan To'qimachi», «Uz Chasys», «Nafis-Charm» ҳамда «Iftihor Kiyim Sanoat» масъулияти чекланган жамиятларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.   
Вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги масофавий электрон декларациялаш божхона постида 2023 йил давомида 31522 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган. Шундан яшил йўлакка 7377 та (23,40%), сариқ йўлакка 16619 та (52,72%) ва қизил йўлак эса 7526 та (23,88%) БЮДлар дастур томонидан автоматик тақсимланган. Жорий йил давомида ушбу божхона пости ходимлари томонидан 963,68 млрд. сўм божхона тўловлари ундирилди. Ундан ташқари 39,60 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ундириб олинди.

Экспорт товарларининг асосий қисмини тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип, мева-сабзавот, тери, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа саноат маҳсулотлари ташкил этди.

Бугунга келиб вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 50 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Намангандаги бизнес ва тадбиркорликнинг барқарор ривожланишида шубҳасиз, вилоят божхона бошқармасининг алоҳида ҳиссаси бор.

Наманган вилояти Қирғизистон билан 402,12 км. ҳамда Тожикистон билан 50,4 км. масофада чегарадош ҳисобланади. Ушбу чегара ҳудудлар орқали товар моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш бўйича вилоят божхона бошқармасининг тезкор таркибий тузилмаси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Сўнгги йилларда божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Товар ва транспорт воситаларини расмийлаштируви жараёнини янада соддалаштиришга ҳамда тадбиркорларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, импортнинг қонунийлигини сифатли назорат қилишда тизимда божхона аудити жорий этилди. 

Соҳа фаолиятининг такомиллашуви иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Муталибжон САЛИЕВ,
вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь