Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

15 May, 2024, 11:48

Жамият

ТИЛ – МИЛЛАТ БОЙЛИГИ

  • 09.Мая.2020
  • 5177

Курраи заминда 7000га яқин тил мавжуд бўлиб, ҳар бирининг ўз-ўзига тегишли бўлган хуқуқий мақоми, жаҳон миқиёсида тутган ўрни ва қўлланиш доираси бор. Ўзбек тили ҳам халқимизнинг кўп асрлик маданий, маънавий-маърифий ва бадиий тафаккурини, илмий салоҳияти махсули бўлиб, энг қадимий тиллардан биридир. Бетакрор бадиий ва илмий асарлари ила она тилимиз мавқеини кўтарган ва уни нечоғлик латиф ва рангин, луғат бойлиги миқдори жиҳатидан ҳам, ифода жиҳатидан ҳам бениҳоя қудратли эканини исботлаб бера олган буюк мутаффакир бобомиз Алишер Навоий тилимизни нозик гавҳарга менгзайди. Дарҳақиқат, она тилимиз ўзбек халқининг минг йиллик тафаккури ва тасаввурининг бепаён ва сарҳадсиз эканидан дарак беради.

Тилнинг муқаррар яшаши, унинг софлиги шу тилдан фойдаланувчи халқнинг таффакурига ва миллий ўзлигига боғлик экани ҳеч ким учун сир эмас.  Жамият ҳаётидаги турли эврилишлар, дунё халқларининг моддий, мафкуравий ва маданий алоқалари тилнинг ўзгаришига ёки унинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўладиган омиллардан биридир.

Она тилимиз ҳозирги кунга қадар бир қатор баланду пастликларни кўрган, кези келганда чўққиларни забт этган, кези келганда жарлик остонасида заиф ва бахтсиз титраган тилдир. Мустабид тизим даврида миллатнинг маданиятини, санъати ва тилини асраб қолиш учун курашган маърифатпарвар зиёлилар-жадидлар буни теран англаб етганлар. Зеро, миллатни асраш-унинг дину диёнати, имон-эътиқоди, аҳлоқ одоб, урф-одат, анъаналари ва тилини асраш демакдир.

Юртимизда 1989 йил 21 октябрда миллатпарвар инсонларнинг жиддий  саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ва курашиб келган она тилимизга Давлат тили мақоми берилди. Бу эса миллий озодлигимиз, мамлакатимиз мустақиллиги учун қўйилган илк қадам эди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун, шунингдек, ўзбек тилининг давлат тили мақомини мустаҳкам белгилаб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида тил сиёсатида ўта муҳим жараёнларни бошлаб берди.

Ўтган давр мобайнида она тилимизнинг кенг имкониятларини очиб бериш, унинг миллат ҳаёти ва маънавий-мафкуравий қарашларидаги таъсирини янада кучайтириш мақсадида жуда кўплаб ишлар амалга оширилди. Натижада она тилимиз том маънода давлат тилига айланиб, сиёсий-хуқуқий,  ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграмоқда.

Шунингдек, Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида миллат бойлиги хисобланмиш она тилимизга, халқимизнинг минг йиллик тарихи, урф-одатлари ва анъналарига хурмат хиссида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мухим –“Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санасини ”Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиниши мамлакатимизда давлат тилининг тўлақонли жорий этилишини таъминлашга қаратилган яна бир жиддий қадамдир. Унга кўра, давлат тили тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати ташкил қилиниб, уни ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритилиши каби бир қатор амалий ишлар кўзда тутилган.

Дунё цивилизациясига бемисл ҳисса қўшган энг буюк аждодлардан мерос қолган бебаҳо бойлигимиз – она тилимизни асраб-авайлаш, чинакам ворислик қилиш, тил ривожи ва софлиги йўлида, ёш авлодга миллийлик, ватанпарварлик руҳини сингдиришда барча бирдек масъул эканини унутмайлик. Зеро, қайси мамлакатда миллий тил давлат тилига айланган бўлса ўша мамлакатнинг тараққий этиши, халқининг маънавий ва мафкуравий қарашлари ўсиб бораверади.

У. ШЕРМАТОВ,

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь