Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 07:32

Жамият

Тил билган – эл билади

  • 18.Апреля.2022
  • 463

Наманган шаҳрида намунали таълим масканлари талайгина. Улардан бири 1-сонли махсус ихтисослаштирилган мактабдир.

Мен 2014 йилдан бери бу масканда фаолият юритиб келаман ва ҳозирда 5-“А”, 5- “Б”, 5-“В”, 5-“К”, 5-“Л” синфларга дарсга кираман. 
Барча дарслар ва тадбирлар инглиз тили услубий бирлашмаси томонидан маъқулланган режа асосида олиб борилади. Мен эса ўз олдимга асосий мақсад қилиб қуйидагиларни белгилаб олганман: улар лексик ва грамматик материалларни умумлаштириш; ўқувчиларнинг ўқиш, оғзаки ва ёзма услубини мукаммаллаштириш; ўғил-қизларнинг билимини, таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш ва оғзаки нутқини доимий равишда такомиллаштириб бориш; уларнинг ўрганилаётган тил маданиятига бўлган қизиқишини ошириш; шахслараро муносабатлар этикасига ўргатиш; ўрганилаётган тилда гаплашадиган мамлакат тарихи ва маданиятига ҳурмат руҳида тарбиялаш; инглиз тили, маданиятига қизиқишни ҳамда ўзаро мулоқотга бўлган қизиқишни оширишдир. 

Шу билан бирга, ўзим таълим бераётган синфларнинг истеъдодли ўқувчиларини кенг жалб қилган ҳолда «Young linguists» тўгарагини ҳам ташкил қилганман. Тўгарак машғулотлари тасдиқланган режа асосида ҳафтада икки марта – ўқувчиларни таълим-тарбия ишларига кенг жалб этган ҳолда ўтказилади.

Ўрганилаётган тил маданиятига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида эса «My summer holidays» мавзусида дарсдан ташқари тадбир ҳам ўтказяпмиз. Унда ўқувчилар нафақат хориж тилларини нечоғли мукаммал ўрганишаётганини кўрсатишмоқда, балки, қўшиқ ижро этиб, шеърлар айтиб, рақсга тушиб, машҳурлар ҳаётига оид чиқишлари билан истеъдодларини намоён қилишяпти ҳам. 

Ш. ТУХТАБАЕВА,
Наманган шаҳридаги 1-сонли махсус ихтисослаштирилган мактаб инглиз тили ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь