Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 11:08

Жамият

Тўланмаган жарималар ундирилмоқда

  • 02.Февраля.2023
  • 647

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқарма, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундириш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бўлимлар иш юритувига жами 76 092  та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 19 млрд. 103 млн. сўмлик 64.640 дан ортиқ маъмурий жарималарнинг ундирилиши таъминланди. 

Маълумки, амалдаги тартибга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўлаб қўйиш қатъий белгиланган.

Агар ана шу давр мобайнида белгиланган жарима тўланмаса, тўпланган ҳужжатлар мажбурий ижро бюроси органларига юборилади. Ўз ўрнида Бюро органларига келиб тушган ҳар бир ижро ҳужжатни ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилиниб, давлат ижрочиси томонидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Масалан, фуқаро A.Н.га қарашли давлат рақам белгиси 50 P 404 OA бўлган автомашина тўхтатиб кўрилганда, 300.000 сўм йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланилган жаримани 90 кун ичида бартараф этмагани аниқланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ҳаракатлар олиб борилган. Айнан тадбир давомида фуқаро жаримани тўлов қилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.   

Алишер АҲМАДЖОНОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь