Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

02 May, 2024, 03:07

Жамият

Тўрт миллиард сўм ундирилди

  • 09.Июля.2022
  • 507

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Жумладан, жорий йил май ойининг ўтган даврида секторларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида 212 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди.  

Масалан, Косонсой туманида яшовчи Ш. Юлдашева алимент ундириб бериш юзасидан мурожаати қаноатлантирилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2018 йилдаги қарорига кўра қарздор И. Абдуллаевдан бир фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Ушбу ҳолат бўйича бюронинг Косонсой тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, қарздор ота турли баҳоналар билан алимент тўламай келади. Айнан сайёр қабулда Ш. Юлдашеванинг мурожаати атрофлича кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига ҳисобланган 30.099.447 сўм маблағ ундириб берилди. 

Умуман олганда, жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жами 5090 та мурожаат келиб тушган. Таҳлилларга кўра, уларнинг 2238 таси қаноатлантирилган, 2394 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Соҳалар кесимида 3468 таси алимент, 849 таси қарз ва зарар ундириш, 5 таси ноқонуний қурилмаларни буздириш, 15 таси четга чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни бекор қилиш, 2 таси қидирув, 215 таси бошқа масалаларни ташкил этган. 

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 2245 шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш билан бирга суд ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида салкам 3 млрд. 902 млн. сўм маблағлар ундиришга эришилган.

Элдор БЕКМУРОДОВ,

МИБ вилоят бошқармаси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь