Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 05:02

Жамият

Тьюторлар ким ва улар нима билан машғул?

  • 02.Марта.2022
  • 1383

Мамлакатимизда олий таълимни коррупциядан ҳоли бўлган, юксак малакали мутахассислар таёрловчи жамиятнинг асосий драйверига айлантириш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, Президентимизнинг 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида тизимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи, олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек, 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 13 сентябр-даги буйруғига асосан, тьюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг мақсад-вазифалари, ҳуқуқ-мажбуриятлари белгилаб берилди. 
Хўш, тьютор ўзи ким ва қандай иш билан шуғулланади?
Тьютор – олий таълим муассасасида фаолият юритадиган, тегишли малака талабларга жавоб берадиган, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган ходим бўлиб, у ўзига бириктирилган талабаларнинг таълим олиши, дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этишида кўмаклашади, уларни инсонпарварлик, адолат, меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, беш муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган тўгарак ва клубларга жалб этиш, таълим жараёнида юзага келадиган барча масала ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган фаолиятни олиб боради. 
Институтимизда ҳам махсус комиссия текшируви асосида тьюторликка тавсия этилган 135 нафар талаба орасидан 31 нафар муносиблар танлаб олинди ва уларнинг ҳар бирига 120-150 нафар талаба бириктирилди. Ҳозирда талабаларни доимий ёки вақтинча яшаш уйларига жойлаштириш ва уларни рўйхатга олиш фаолияти якунлари бўйича институт раҳбариятига ахборот киритиш билан шуғулланишмоқда. Талабаларнинг яшаш шароити мунтазам ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда, соғлигидан доимий хабардор бўлиш борасида ота-оналари, маҳалла ва тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. 
Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбати ва семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Шунингдек, институт ҳамда факультет раҳбарияти бошчилигида қариялар уйи, кам таъминланган оилалар, «Темир дафтар»да турадиганлар ҳолидан хабар олиниб, муқаддас қадамжолар, зиё масканлари ва йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар ташкил этилмоқда. Иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари бўлган 1112 нафар талабанинг ҳар бирига 2021 йил декабрида 517.000 сўмдан бир марталик пул мукофоти тарқатилди.

Шуҳратжон ШАРОПОВ,
НамМТИ иқтисодиёт факультети тьютори. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь