Қисқа сатрларда

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Шавкатжон Абдураззоқов: «Фестивалга тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак!»

14 May, 2024, 08:37

Жамият

ЎЧМАС МУҲР – ХИЗМАТИНГИЗДА

  • 09.Июня.2020
  • 874

Сиёсати, дастурий мақсадлари инсонпарварликка асосланган жамиятимизда қутлуғ сана сифатидаги байрамлар кўп. Улар сирасида Архивчилар кунининг белгилаб қўйилгани ҳам яна бир қувонч.

Ўзига хос тарихий зарурат сифатида фаолият бошлаган архивларнинг бугунги ўрни ва нуфузи ҳам эътибор ва эъзозга монанд. Соҳадаги ўзгаришларнинг алоҳида хусусияти бугунги кунда рақамли технологияларга асосланган хизматнинг сифат жиҳатидан юксалаётганлигидир. 
Вилоят давлат архивида жами 21 киши фаолият юритаётган бўлсак, мутахассислигимиз аввалгидек турлича эмас. Бу жиҳатдан Наманган Давлат университетида архившунослик факультети очилиб, соҳага етук мутахассислар тайёрлаб берилаётгани алоҳида айтишга арзийди.
Жавонлардаги жавоҳирларга бергусиз қимматли маълумотларни компьютерлар ёрдамида рақамлаб, сақлаш сифати-ю қидирув жараёнларини қулайлаштиришгача замонавий усулларда қамровга олингани юридик шахслар учун ҳам, жисмоний шахслар учун ҳам бирдек имкониятдир.
Касб байрамимиз истиқболида бизни ғурурлантирадиган жиҳатлар ортиб, мустаҳкамланиб бораётганини айтишимиз жоиз. Чунки, вилоят давлат архиви жойлардаги, яъни, ўқув маскани ва жамоалардаги кичик архивлардан тортиб, мулкчилик шакли нуқтаи назаридан хусусий бўлган нодавлат архивларгача услубий марказ ҳисобланади.
Вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги давлат архивлари ва нодавлат архив муассасаларида кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳам ривожланишга монанд юксалиб бормоқда.
Ўзининг 100 йиллик тарихига эга «Ўзархив» агентлиги тизимидаги 14 та ҳудудий бошқармалар теварагида 103 та давлат архиви, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги 109 та идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари ва 11 та нодавлат архив фаолиятини халқаро меъёрларга мувофиқ ташкил этиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга доир қарор ва фармони архивлар ишини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга асосдир. Зеро, тараққиётнинг беш устувор йўналишига ҳамоҳанг фаолият олиб бораётган миллий архивлар фонди халқаро стандартларга мос ва хос сақланиш имкониятларини мустаҳкамламоқда.
Биз вилоят давлат архиви жамоаси фондимизга қабул қилинган ҳар бир хужжатни ўчмас муҳр атамаси билан ҳисобга оламиз. Касб байрамимиз истиқболида ҳеч иккиланмай ҳамкорликка тайёрмиз, архивнинг ўчмас муҳри хизматингизда, деймиз.

Нигора САТТОРОВА,
вилоят давлат архиви архивчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь