Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 10:57

Жамият

Қўмондон Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

  • 09.Января.2024
  • 368

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Халқ ва армия бир тану бир жон» шиори остида «Ватанпарвар ойлиги» доирасида Наманган шаҳридаги Президент мактабида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва ўқувчи-ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга қизиқтириш мақсадида ташкил этилди. Унда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ўқувчи ёшлар ҳарбий қўмондон ва шаҳар ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Учрашувда қўмондон томонидан тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг хизмат вақтида ҳалок бўлган Алимардон Каримов хонадонида бўлишди. Ташриф давомида оила аъзолари билан мулоқот қилиниб, қаҳрамон хотираси ёд олинди. 

Шунингдек, Алимардоннинг оила аъзоларига давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган ёрдам пуллари, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь