Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 01:08

Жамият

Ҳунарманд яратган бежирим кашталар хорижий давлатларни ҳам ўзига ром этмоқда

  • 13.Марта.2024
  • 287

Янги Наманган туманининг Мингчинор маҳалласида яшовчи Ҳакимжон Тожибоев ипак матоларини бўяш ва тўқиш билан шуғулланади.

У бу ҳунарнинг учинчи авлоди саналади. Уста шу кунга қадар беш мингдан зиёд шогирдлар етиштирган. Ҳозирда 200 нафарга яқин хотин-қизга кашта тикишни ўргатиб, касаначилик асосида иш билан банд этган.


— Бу ҳунар кўпроқ воҳада оммалашган. Ўзим бошлаганимга 25 йилдан ошди. Каштачиликни ривожлантириб, вилоятимизда ҳам оммалашишига ҳаракат қиляпман. Нурота, Самарқанд, Бухоро нусхалар орасида Наманганча услубниям ўз ўрнига эга бўлиши учун янгича дизайнлар яратяпмиз, — дейди ҳунарманд.

Қўл меҳнати асосида кўз нури, қалб қўри билан яратилган бежирим ишлар нафақат мамлакатимиз бўйлаб, балки Россия, Украина, АҚШ, Туркия ва Европа давлатларида ҳам харидорларни ўзига мафтун этмоқда. Бу ерда 300 минг сўмдан тортиб, 130 миллион сўмгача бўлган маҳсулотларни учратиш мумкин. Уларнинг баъзиларини тикиш учун икки-уч йиллаб вақт сарфланар экан.

— Шу ҳунар ортидан уй-жой қилдим, машина олдим. Фарзанд ва набираларим тўртинчи ва бешинчи авлод сифатида касбимни давом эттирмоқда. Қолаверса, кўплаб кўргазмаларда қатнашиб, ютуқларга эришдим. Юрт кездим, Бельгия, Франция, Италия, Туркия каби давлатларда халқаро кўргазмаларда қатнашдим, — дейди ҳунарманд фахр билан.

Қаҳрамонимиз келгусида сайёҳларни ўзига жалб этадиган ҳунармандлар маркази ташкиллаш ниятида. Бу эса маҳсулотни янада оммалашишига ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Шу билан бир қаторда марказда аёлларга кашта тикиш сирлари ҳам ўргатилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь