Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 10:31

Жамият

Қурувчилар шижоати, журналистлар қувончи: бу шукуҳ сурурлари аслида ўтган 2021 йилнинг декабридан садоланганди

  • 28.Июля.2022
  • 543

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов пештоқига «Наманган ҳақиқати» деб ёзилган атрофдаги бинолар орасида мунғайибгина қолган «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталари таҳририяти биносига ташриф буюриб, бинони  мукаммал таъмирлаш режалаштирилганини маълум қилган эди.

Қирқ йиллик вақт оралиғида  икки мартагина наридан-бери жорий таъмирланган бинода фаолият юритувчилар Янги йилни ўзгача кўтаринкилик билан бошладиларки, таърифига ниҳоя йўқ.

«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла  йили»нинг 27 июнида эълон қилинган «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ҳам наманганлик журналистлар тилагига амалиёт уйғунлиги эди, гўё.

Таҳририятни мукаммал таъмирлаш бўйича  ўтказилган онлайн тендерда «СНELSI QURILISH DIZAYN» масъулияти чекланган жамияти ғолиб бўлгани ҳақидаги хабар  нафақат матбуотчиларни, бир вақтда вилоятимиз жамоатчилигини қувонтиргани бежизмас.

Қарийб бир ойдирки, мазкур ижод масканида таъмир-қурилиш ишлари авжида. 

Бинонинг ички ва ташқи кўринишларини замонавий қурилиш ашёлари билан пардозлашгача амалга  оширилаётган ишлар жараёни «Челси» қурувчиларининг ғайрат-шижоати, ўзига хос матонатини  шундоққина кўз ўнгимизда намойиш этмоқда.
Яқин 2,6 миллиард сўмлик таъмирлаш ишларини сифатли бажаришга киришган усталар айни жазирама кунларда ҳам вақтдан унумли фойдаланишга эришмоқдалар.

Бўёқчи  Муҳиддин Жўраев,  уста Неъматжон Тиллаев, пайвандчи  Дилшод Ҳамдамовларнинг ғайрати ўз ишининг устаси сифатидаги ҳурмати шарафли, эътирофли.

– Ҳар қандай бинони мукаммал таъмирлаш янги бино барпо этишдан кўра мураккаб жараён, – дейди иш юритувчи  Улуғбек Нурматов.  – Кўпчилик кўриб-кузатганидек, бинонинг ташқи фасадидаги соябонларни  иморат умумий ҳолатига зарар етказмай  бузиб олиш нақадар мушкул кечдики, бунинг учун юк крани бошқарувчисидан тортиб, ҳар бир устанинг ҳисобни аниқ олиши катта аҳамиятга эга.

Жамоамиздаги аҳиллик, доимий ишчанлик кайфияти таъмир ишларининг муваффақиятли бажарилишига бош омил бўлмоқда.
Бинонинг орқа томонидаги  эски ошхона ўрнида ижодий фаолиятини янада жўшқинлик билан давом эттираётган «Наманган ҳақиқати» ижодкорлари қурувчилар касбий ҳунармандлигига, илм билан қоришиқ ҳаракатларига  офарин изҳорини ҳар кунги «ҳорма-бор бўл» мулозаматларида ифодалашади.

– Раҳмат, сизга қурувчилар, раҳмат Сизга ҳоким бува, раҳмат, сизга Муҳтарам Президент! Ижодий жамоамизнинг бугунги дил изҳорларини айни шу иборалар яққол ифодалайди, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Олтин қалам»  халқаро миллий мукофоти соҳибаси – Рислиқхон Мажнунова.

Суратда: таъмирлаш жараёнларидан лавҳалар.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси.

Муҳаммаджон ЮСУПОВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь