Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 03:37

Жамият

ЎТГАН ТЎРТ ОЙДА ҚАНДАЙ ҲУҚУҚИЙ-ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ?

  • 01.Июня.2021
  • 622

Бюро органларининг фаолияти ошкоралигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш асосий вазифалардан биридир. Айнан бу борада Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда. 
Жорий йилнинг 4 ойида 700 га яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Фаолиятдаги муҳим ва долзарб янгиликларни жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун мунтазам равишда матбуот анжумани, брифинг ўтказиб келинмоқда. Масалан, 2021 йил 27 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ОАВ вакилларига ахборот берилди. 
Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят телерадиокомпаниясининг «Диёр» информацион дастури, шунингдек, марказий «Ўзбекистон 24», «Ёшлар», «Маҳалла», «Маданият ва маърифат», «Менинг юртим», «Севимли» телеканалларида лавҳа ва эшиттиришлар мунтазам берилмоқда. Вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда», шаҳар ва туманлар газеталарида «МИБ фаолиятидан» рукни остида мақолалар чоп этиб келинмоқда. Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда фаолиятга оид муҳим янгилик, ҳодисаларни вилоят ҳокимлигининг «namangan.uz» ва қатор марказий ҳамда маҳаллий сайтларда кунлик хабарлар ёритилмоқда.

Соҳибжон РАПИҚОВ,
МИБ вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь