Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 04:48

Жамият

ВИДЕОМУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

  • 05.Ноября.2019
  • 1045

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатлари ҳам адлия идоралари эътиборида.

Биргина мисол, Мингбулоқ туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари шу туманда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг Facebook ижтимоий тармоғи орқали қилган видеомурожаатларида кўрсатилган ҳолатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Жумладан, видеомурожаатдаги бир ҳолатда туманда «Обод марказ» дастури доирасида турар ва нотурар бино-иншоотлари бузилишга тушганлиги, бироқ бузилган турар-жойлар учун ер участкаси ва компенсация маблағлари ажратиб берилмаётганлиги маълум қилинган.
Бўлим томонидан мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида аниқланишича, туман ҳокимининг 2019 йил 18 августдаги 4389-сонли қарори билан Жомашўй шаҳарчаси ҳудудида Озодлик ва Э.Ўрманов кўчаларида жойлашган турар жой ҳамда савдо, маиший ва хизмат кўрсатиш объектлари тўлиқ ёки қисман бузилиб, замонавий лойиҳалар асосида қайта қуриш белгиланган ва унга кўра йигирмадан ортиқ фуқароларнинг турар жойлари бузилишга тушган.
Туман ҳокимининг 2019 йил 1 июндаги 4073-сонли қарорига асосан, турар жойлари бузилишга тушган 5 нафар фуқарога 0,04 га дан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратилган бўлса-да, қолган фуқароларга шу пайтга қадар тенг миқдорда ер участкаси ажратиб берилмаган ҳамда етказилган зарар қиймати мулкдорларга тўланмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 8- ва 26-бандларида давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилиши ёки кўчмас мулк-нинг бозор қиймати ва етказилган зарарлар тўлиқ қопланиши лозимлиги кўрсатилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш якуни бўйича ушбу ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигига турар жойлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган 14 нафар фуқарога белгиланган тартибда ер майдонлари, 15 нафарига компенсация маблағларини ажратиш чораларини кўриш тўғрисида жорий йилнинг 8 октябрь куни тақдимнома киритилган.
Адлия бўлимининг тақдимномасида кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатлари ҳокимлик томонидан тўлиқ бартараф этилиб, Мингбулоқ туман ҳокимининг 2019 йил 23 октябрдаги «Жомашўй шаҳарчаси ҳудудида «Обод марказ» Дастури ва шаҳарча бош режасига мувофиқ турар жой ҳудудидаги бўш ер майдонларини қисман давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисида»ги 4695-сонли қарорига асосан 14 нафар фуқарога 0.04 гектардан - жами 0.56 га ер майдони ажратилиши ҳамда 15 нафар фуқарога баҳолаш ҳисоботида белгиланган жами 1 223 764 680 сўм миқдордаги етказилган зарар қиймати тўланиши таъминланди.

Улуғбек ИСМАТИЛЛАЕВ,
вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь