Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 09:14

Жамият

Вилоят судида маънавият тадбирлари ўтказилди

  • 14.Ноября.2023
  • 244

Вилоят судида маънавият ва маданият тадбирлари ташкил этилди. 

Дастлаб таниқли ёзувчи Исоқжон Нишонов билан ижодий учрашув бўлди. Унда адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилиб,  «Афғон шамоли», «Жасорат», «Довон», «Терговчи хотиралари», «Адолат ғори», «Улар қотилликда айбланмайди» каби роман ва қиссаларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Учрашувда роман ва қиссалар ёзилишига сабаб бўлган воқеа-ҳодисалар, шахс-лар ҳақида ижодкор томонидан қизиқарли маълумотлар берилди. 

Маънавият ва маданият тадбирлари Наманган тарихи ва маданияти давлат музейида давом этди. Унга ташриф буюрган суд тизими ходимлари вилоятимизнинг қадим тарихи ва маданиятидан сўзловчи осори-атиқалар, экспонатлар билан танишдилар. 
Шу куни вилоят судларининг судья ва ходимлари оила аъзолари билан вилоят мусиқали драма театрида бўлиб, «Ибрат» спектаклини томоша қилдилар. Барчамизга яхши маълумки, ватандошимиз Исҳоқхон тўра Ибрат маърифатпарвар аллома, тилшунос олим бўлиши билан бирга, Тўрақўрғон заминининг илк қозиларидан бири бўлган. Шу маънода мазкур спектаклни томоша қилиш баробарида бугунги судьялар аввалги қозиларнинг фаолияти, уларнинг юритган ишлари билан ҳам яқиндан танишиб, ўтмиш ва бугунги суд тизимига, судьяларга яратилган имконият ва шароитлардан бохабар бўлдилар.  

Баҳодир МЎМИНОВ, 
вилоят суди ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь