Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 07:21

Жамият

Вилоятимиз делегацияси халқаро бизнес форумда иштирок этди

  • 02.Июня.2023
  • 565

Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва яшил туризмни ривожлантириш» мавзусида халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиз ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди. Форум бошланишидан аввал иштирокчилар Жалолобод ва Наманган вилоятидан бўлган ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси павильонида бўлдилар. Вилоятимиз раҳбари Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бакыт Торобаев ва Жалолобод вилояти губернатори Абсаттар Сыргабаев ҳамроҳлигида саноат корхоналари ва миллий ҳунармандлар маҳсулотлари билан танишди.

Халқаро бизнес форумни очар экан Жалолобод вилояти губернатори Абсаттар Сыргабаев ушбу нуфузли тадбир иштирокчилар учун ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва фикр алмашиш майдонига айланишига умид билдирди. Вилоятимиз ҳокими Шавкат Абдураззоқов қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича Наманганнинг тажрибаси катталигини таъкидлаб, форум давомида албатта, бу борада ҳам икки томонлама манфаатли келишувларга эришилишини таъкидлади.

Форум давомида, шунингдек, Жалолобод шаҳрини истиқболда ривожлантириш режаси тақдимоти бўлди, Жалолобод ва Наманган вилоятлари ҳамкорлигининг самарасига бағишланган видеоролик намойиш этилди, ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, тадбир давомида Наманган ва Жалолобод шаҳарлари, Учқўрғон - Навкент, Янгиқўрғон - Ахси, Тўрақўрғон - Тўқтагул туманлари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь