Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 06:58

Жамият

Янги бошқарма раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

  • 30.Марта.2022
  • 578

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилиши муносабати билан Маҳалла вазирлиги номи ўзгартирилиб, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. 
Шунга мувофиқ, эски лавозимлар тугатилиб, янгилари жорий этилмоқда. Ҳоким ёрдамчилари, Президентнинг маҳалладаги вакиллари – ёшлар етакчилари институти жорий этилди. Шунингдек, айни пайтда маҳаллаларда аёллар масалалари билан шуғулланадиган кадрлар танлови амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтади. 
Вилоят ҳокимлигида шу масалаларга бағишлаб ўтказилган  ташкилий йиғилишда маҳалла институти фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган мазкур ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бу борадаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. 
Йиғилишда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбарияти таништирилди.
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган  вилояти кенгаши раиси ҳамда  2021 йилдан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Наманган вилояти кенгаши раиси  вазифасида ишлаб келаётган Аҳмаджон Алаходжаев Наманган вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Алаходжаев Аҳмаджон Мусаханович 1970 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1995 йилда Наманган саноат технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-муаллим. Меҳнат фаолиятини Наманган автомактабида ҳайдовчиликдан бошлаган. 1992-2014 йилларда МК «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган автомобиль мактаби ўргатувчи устаси,  етакчи ўқитувчиси, ўқув ишлаб чиқариш бўйича бошлиқ ўринбосари, МК «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган автомобиль мактаби бошлиғи лавозимларида ишлаган. 
Шунингдек, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Икромхон Нажмиддинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Икромхон Нажмиддинов 1951 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. 1977 йилда Тошкент халқ хўжалиги инс-титутини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1967 йилда Янгиқўрғон туманидаги «Исковот» жамоа хўжалигида ишчиликдан. 1969-2000 йилларда Янгиқўрғон тумани ижроия қўмитаси, вилоят ижроия қўмитаси ва вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда ишлаган. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2004-2008 йилларда Наманган вилояти ҳокими, 2008-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси агросаноат уюшмалари кенгаши раисининг ўринбосари, 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вилоят кенгаши раиси лавозимларида меҳнат қилган. 2017 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь