Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 10:34

Жамият

ЯНГИ ТИЗИМ ЎЗИНИ ОҚЛАДИ

  • 08.Января.2022
  • 573

«Қонун устуворлиги – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омилидир», деган эди Президентимиз прокуратура органлари ходимлари билан ўтказилган тантанали йиғилишда.  
Дарҳақиқат, қаерда  қонун устувор бўлса, ана шу жойда ислоҳотлар бир зум тўхтамайди. Шундай экан, Янги Ўзбекистонимизда бу тамойил доимо устуворлик касб этган ва этмоқда. Тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятимизда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қисқа вақт ичида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Буни биргина, тўрт йил аввал ташкил этилган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.  
Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган орган муқаддам коммунал соҳадаги муаммоларга ечим топиб, асосан тўловлар билан шуғулланиб келган бўлса, эндиликда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш йўлида фаолият олиб бормоқда. 
Бугунги кунда бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари суд ҳамда бошқа орган ҳужжатларини ижро этиб, амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилмоқда. 
Шаҳар ва туман бўлимларида фаолият олиб бораётган 190 нафар давлат ижрочиси судлар ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш фаолияти давомида алимент, солиқ, давлат, корхона ва фуқаро фойдасига ундирув, уйга киритиш, уйдан чиқариш, болани олиб бериш, бола билан кўриштириш, ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш ва шу каби 20 дан ортиқ йўналишда ижро ҳужжатларини амалга ошириб келишмоқда. Келинг, шу ўринда биргина ортда қолган 2021 йилда амалга оширилган ишларимизга қисқача тўхталиб ўтсак.
Ўтган йилнинг 11 ойида давлат ижрочилари томонидан 2 трлн. 227,8 млрд. сўмлик 197 683 та ижро ҳужжати ўрганилди. Шунингдек, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида 287,7 млрд. сўм солиқ ундирилди.

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида олдимизга янги вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб 6 турдаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат фойдасига ундириладиган маблағлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун пропорционал тартибда йўналтирилиши кўрсатилган. Ана шу муҳим вазифадан келиб чиққан ҳолда йил давомида бу йўналишда тизимли чора-тадбирлар кўриб келинди. Натижада мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича 28 млрд. 239,9 млн. сўм пул маблағлари ундирилиб, пропорционал тартибда йўналтирилди.
Бугунги кунда алимент ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш устувор масала. Бу йўналишда амалга ошираётган ишларимиз ҳам Президентимиз фармонида аниқ кўрсатиб берилди. Эндиликда алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатилди. Асосийси,  босқичма-босқич ижро  ҳужжатлари бўйича ундирувчи алимент олувчи номига  тегишли  банк картаси расмийлаштирилиб берилмоқда. Ундирилган алимент маблағлари алоҳида банк ҳисоб варағи орқали ундирувчининг банк картасига ўтказилмоқда.  
Албатта, алимент ундирувлари билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давомида ҳамкор ташкилотлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик билан тарғибот тадбирлари ҳам йўлга қўйилган. Бунинг самараси сифатида ўтган йилнинг ўзида 1553 та оила ўзаро яраштирилиб, оилаларни қайта тиклашга эришилди. Шунингдек, ҳокимлик, прокуратура ва бандлик бўлимлари билан ҳамкорликда 1761 нафар қарздор ишга жойлаштирилди.
Бугун шуни мамнуният билан таъкидлаймизки, бюро органларида меҳнат қилаётган ходимлар учун қулай шароитлар яратиш, моддий-техник базасини янада яхшилаш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Агар бундан 4 йил олдинги даврни эсласак аксарият бўлимларимиз мослаштирилган биноларда фаолият олиб борар эди. Қисқа вақт ичида деярли барча бўлимларимиз, шунингдек, бошқармамиз янги, замонавий бино-иншоотларга эга бўлди. Бу албатта бизларга бўлаётган эътиборнинг яққол намунасидир.  
Президентимиз «Прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалолликни талаб қилади», деган эди.  
Шундай экан, 2022  йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да ҳар биримиз фаолиятимизга масъулият билан ёндошиб, олдимизга қўйилган вазифаларни сидқидилдан  бажаришимиз шарт. 
Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимизни 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.  

Дилмурод УМАРАЛИЕВ, 
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь