Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 08:35

Жамият

Янгиқўрғонда ота 157 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди

  • 20.Февраля.2023
  • 210

Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувидаги алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давомида қарздор ота олдиндан фарзанди моддий таъминоти учун 18 ёшга қадар ҳисобланган қарздорликни тўлаб берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон  туманлараро судининг буйруғига кўра фуқаро У. Икрамовдан ундирувчи С. Жўраева фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида қарздор отага ўз вақтида тўлаб боришлиги тушунтирилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиши ҳам вақтинча чекланган. Шунингдек, қарздорнинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан сўровномалар олинган ва аниқланган мол-мулкларига нисбатан тақиқлаб қўйилган.

Қарздор ота алимент маблағини ўз вақтида тўлаб келаётган эди. Давлат ижрочиси томонидан қарздор отага амалдаги тартибга кўра олдиндан ёки вояга етгунга қадар моддий таъминотини тўлашлиги тушунтирилди. У бундан хулоса қилиб, алимент маблағни фарзанди учун олдиндан то вояга етгунча даври учун тўлаб борришлиги юзасидан бўлимга мурожаат қилди. Унинг мурожаати ўрганилди ва фарзанди учун олдиндан 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисоб-китоб қилинганда 157.943.236 сўмни ташкил этди.

Қарздор ота ҳисобланган суммани бирйўла тўлаб берди.

Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

Фарҳод Отабоев,

МИБ Янгиқўрғон туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь