Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 07:49

Жамият

Ёшлар иттифоқи: беш йиллик фаолият таҳлил қилинди

  • 24.Октября.2022
  • 1039

Наманган шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Вилоят шаҳар ва туманларидан сайланган 250 нафар делегат иштирокидаги анжуманда кенгашнинг 2017-2022 йилларда амалга оширган ишлари ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди. 

Наманган ёшларига етакчилик қилган раис Муҳтарама Абдуллахонованинг иш фаолияти қониқарли деб топилди.

Ўтган даврда вилоят кенгаши ёш авлод учун кўплаб лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб, уларда минглаб ёшларнинг мақсадлари рўёбга чиқди. Сўнгги беш йилда ташкилотнинг ўз олдига қўйган устувор вазифа ва мақсадларини бажаришда эришилган ютуқлар, шу тизимда йўл қўйилган камчиликлар, ташкилотнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, конференцияда кенгашнинг келгусидаги фаолияти, асосий йўналишлари бўйича истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Кенгаш йиғилиши аъзолари, назорат-тафтиш комиссияси ва маҳаллий кенгаш раиси сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг қурултойига делегатларни сайлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Конференцияда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раислигига ҳозиргача Ёшлар ишлари агентлиги Чуст тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган Азизбек Тошматов сайланди.

Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь