Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

04 May, 2024, 12:04

Жамият

Жавобгарлик муқаррар

  • 19.Июня.2023
  • 407

Мамлакатимизда вояга этмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқий кафолатлар яратилмоқда. 

Хусусан жорий йилда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ушбу қонун билан вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлашдан бўйин товлаган оталарга нисбатан жазо чораси кескинлашди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс «281-модда билан тўлдирилиб, алимент тўлашдан бўйин товлаган ҳуқуқбузарларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш тартиби белгиланди.

Бундан ташқари, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга этмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жавобгарликка сабаб бўлади.  

Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.  

Алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган шахснинг жавобгарликдан озод қилиниши Оила кодексининг 136-моддасига кўра агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.  

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддасига кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130-134 моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.  

Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда вояга етмаган болалар ҳуқуқлари ҳимояси таъминланганлиги қонун устуворлиги, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлигидан далолта беради.

Ф. МАДРАХИМОВ,
Наманган вилояти маъмурий суди судьяси.
С. РАҲИМОВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь