Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 08:55

Жаҳон

«Добрый кола»: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 30.Августа.2022
  • 711

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Испаниядаги йирик фестиваль мавзуси биринчи марта Ўзбекистон туризми ва маданий меросига бағишланди.

Ўзбекистон дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади.

9 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси тақиқланади.

ДТМ мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичини эълон қилди. Унга кўра, Навоий вилояти 39,9 фоиз натижа билан 1-ўринни эгаллади. Сурхондарё вилояти эса охирги ўринда.

Сўнгги ўн йилда жаҳон бозорида электр транспорт воситаларининг савдоси эллик баравардан ошиб, электромобиллар улуши 0,2 фоиздан 8,3 фоизгача ўсди.

Греция (12,7 фоиз) ва Испания (13,3 ) Европа Иттифоқидаги ишсизлик энг юқори мамлакатлар ҳисобланади.  

Покистонда кучли сув тошқини оқибатида мамлакатдаги энг машҳур меҳмонхоналардан бири қулаб тушди.

Хитойда сўнгги олтмиш йилдаги энг иссиқ ёз қайд этилди. Оқибатда, Евроосиёнинг энг йирик дарёси бўлмиш Янцзининг ўнлаб ирмоқлари саёзлашди ёки қуриди.

Ўтган шанба куни Ливияда ҳокимият учун ўзаро рақобатлашувчи сиёсий гуруҳлар Триполида ўзаро муҳорабага киришди - бу сўнгги икки йилдаги энг жиддий тўқнашувлардир. БМТ миссияси қонли зиддиятларни зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда.

Россияда «Coca-Cola» «Добрый кола» бренди остида сотилади.

28 август куни АҚШ ҳарбий кемалари Тайвань бўғозига кирди. Хитой ўз қуролли кучларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди.

Тишингиз оғриганда кўнглингизга ҳеч нарса сиғмаслиги аниқ. Бунинг асосий сабаби, бош миядан келувчи энг кўп нерв толалари айнан тишлардадир.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь