Қисқа сатрларда

Наманган-Россия: ҳамкорлик истиқболлари кенгаймоқда

Покистонлик тадбиркор Янги Наманганда парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқаради

Наманганлик институт тадқиқотчиси тозалов воситаси яратди

Вилоят раҳбари ўзи таълим олган мактабнинг «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида қатнашди

«Гуллар фестивали» – Наманганимизнинг ташрифномаси

29 May, 2024, 01:01

Жаҳон

Дунёнинг энг кекса аёли оламдан ўтди: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 21.Января.2023
  • 707

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сингапурда бўлди ва ушбу мамлакат раҳбари Ҳалима Яқуб ҳамда Бош вазир Ли Сянь Лун билан музокаралар ўтказди. Сўнгги йилларда юртимизда Сингапур капитали иштирокидаги корхоналар сони тўрт карра кўпайди. Ушбу мамлакатдан республикамиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 700 миллион долларга етган.

Давлат Статистика қўмитаси хабар беришича, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5 миллион 200 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 миллион 400 минг нафарга ёки 2,8 бараварга ошган. 

2023 йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Самарқандда триатлон бўйича «Challenge Samarkand» спорт фестивали ўтказилади. 

Республикамизда жорий йил 15 январига қадар юз берган ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошди. Бунинг асосий сабаби, газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда техника, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслигидир.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб мавжуд вазиятдан келиб чиқиб 13 январдан вақтинчалик тўхтатилган халқаро йўналишларда амалга оширилувчи автобуслар қатнови 19 январдан қайта тикланди.  

Мамлакатимиз пойтахтида умумий мукофот жамғармаси 18 минг АҚШ доллари бўлган «Central Asia Chess Cup 2023» халқаро шахмат турнири старт олди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 57 нафар шахматчи ғолиблик учун курашмоқда. «Марказий Осиё кубоги» турнири 24 январга қадар давом этади.  

Туркияда навбатдаги президентлик ва парламент сайловлари 14 майда бўлади.

Дунёнинг энг кекса аёли, 118 ёшли француз роҳибаси Люсил Рандон вафот этди. У 1904 йил 11 февралда туғилган ҳамда 108 ёшигача меҳнат фаолияти билан шуғулланган. 

2022 йилда Хитой аҳолиси сони 1 млрд. 411 млн. 750 мингни ташкил этди ва аввалги йилга нисбатан деярли бир миллионга қисқарди. 1961 йилдан бери Хитой аҳолиси сони фақатгина ортиб бораётган эди.

Қирғизистонда хорижий валютани мамлакатдан нақд ҳолда олиб чиқиш вақтинчалик тақиқланди. Қарорга кўра, резидент бўлмаган шахслар ва хорижий фуқаролар нақд кўринишда 5 минг АҚШ долларидан кўп миқдордаги валютани олиб чиқиб кета олмайди. Резидент ва Қирғизистон фуқаролари эса мамлакат ташқарисига 10 минг АҚШ долларидан кўп миқдорда хорижий валюта олиб чиқиши мумкин эмас. 

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2022 йилда бутун дунё бўйлаб 86 нафар ОАВ ходими ўлдирилган. Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан эллик фоизга кўп. Журналистлар энг кўп ҳалок бўлган давлатлар - Мексика (19 та), Украина (10) ва Гаити (9) бўлди.

Давосда жаҳон иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Юздан ортиқ мамлакат вакиллари ҳамда элликдан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этган форумда озиқ-овқат, энергетика ва бошқа инқирозларни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди. 

Ҳиндистон миллий бойлигининг 40 фоизидан ортиғи мамлакат аҳолисининг бир фоизига тўғри келади. Бу ҳақда Oxfam халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилади. Мамлакатдаги миллиардерларнинг умумий сони 2020 йилдаги 102 нафардан 2022 йилда 166 нафарга кўпайди.

АҚШ штатларининг ярмидан кўпи давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан давлат қурилмаларида Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлади, деб хабар тарқатди CNN телеканали.

Мутахассисларнинг фикрича, қизил сабзи ва қизил лавлагини  йирикроқ тишли қирғичдан ўтказиб олиб, асал билан аралаштириб, ҳар куни эрталаб оч қоринга бир ош қошиқдан овқатдан 30 дақиқа олдин 20 кун истеъмол қилинса, гемоглобин кўрсаткичингиз ижобий тарафга ўзгарар экан.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь