Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 06:23

Жаҳон

ПУТИННИНГ 2019 ЙИЛГИ ДАРОМАДЛАРИ ҚАНЧА БЎЛГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

  • 15.Августа.2020
  • 1079

2019 йилда РФ президенти Владимир Путин 9,7 миллион рубль ишлаб топган. Бу ҳақда Кремль сайтида маълумотларга асосланиб РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу давлат раҳбарининг 2018 йилдаги даромади эса 8,6 млн. рублга тенг бўлган.

Декларацияга кўра, Путиннинг 77 метр квадрат майдондаги квартираси ва гаражи, фойдаланиш учун автомобиль қўйиладиган жойи(18 м.кв) билан яна бир квартираси(153,7 метр квадрат) бор.

Шулар билан бир қаторда у «ГАЗ М21» русумидаги иккита, битта «Нива» автомобили ва «Скиф» тиркамасига ҳам эга.

Ўз навбатида бош вазир Михаил Мишустин 2019 йилда, ҳукуматга келгунга қадар 18,2 млн. рубль(2018 йилда 18,9 млн. рубль) ишлаб топган. 

Маълумки, Мишустин 2010 йилдан 2019 йилга қадар Федерал солиқ хизматини бошқарган. Бунгача эса бир неча йил бизнес соҳасида фаолият юритган ва давлат ишига ўтишидан олдин барча активларини турмуш ўртоғи ҳисобига ўтказган.

РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, собиқ бош вазир Дмитрий Медведев 2019 йилда 11 млн. рублдан ортиқ, 2018 йилда эса 9,9 млн. рубллик даромадларини декларация қилган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ўтган йилда 14,6 млн. рублдан ортиқ, турмуш ўртоғи таниқли фигурали учиш устаси Татяна Навка эса 235,9 млн. рублдан ортиқ пул топган.

2018 йилда Навка Россиядаги иккита ер участкаси, иккита турар жой, учта квартира ва автомобиль турадиган жойни декларацияга киритган. Олимпия чемпиони, шунингдек, Mercedes русумидаги иккита автомобиль ва мотойўлтанламас соҳибидир. 2017 йилда унинг ҳисобида АҚШдаги квартира ҳамда Lexus автомобили бор эди. Охирги декларацияда улар энди Навкага тегишли эмаслиги маълум бўлди. Уларнинг тақдири номаълум.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь