Қисқа сатрларда

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

19 April, 2024, 07:37

Жаҳон

Референдум ўтказиш куни маълум қилинди: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 12.Марта.2023
  • 637

Олий Мажлис Сенати ўттиз саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди. Муҳокамалар якунида сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум 2023 йил 30 апрель кунига тайинланди.  

16 март куни Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлди ва Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокара ўтказди. 

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистонга рамзий маънода миннатдорлик билдириш мақсадида «Ташаккур қабул маросими»ни ташкил этди. Унда сўз олган Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар жаноблари зилзила содир бўлган биринчи кунданоқ Ўзбекистоннинг дўстлик ва биродарлик ҳамдардлигини, ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватлашини катта ифтихор ва мамнуният билан тилга олди ҳамда «Биздан ёрдамини аямаган қардош халққа миннатдорлик изҳор этишни ўзимнинг бурчим деб биламан», – деди. 

Покистонда АҚШ, Марокаш, Ироқ, Қатар, Иордания каби 11 давлат вакиллари ўртасида бўлиб ўтган VI  «Жамоа руҳи» халқаро мусобақаси якунларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведка бўлинмалари биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоалари банд этишди.  

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми ялпи мажлисида икки давлат ОТМ ректорлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва истиқболдаги режаларга бағишланган маърузалари билан иштирок этди ҳамда мамлакатлар олий ўқув юртлари ўртасида ўттизга яқин битим, англашув меморандуми ва «йўл хариталари» имзоланди. 

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида 2030 йилгача Ўзбекистон ЯИМ 160 млрд. АҚШ долларига етиши, киши бошига эса қарийб 4 минг доллардан ошиши белгилаб қўйилган. 

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида иш бошлаган «Central Asia Fashion-2023» 31-халқаро кўргазмасида 16 мамлакат вакиллари қатори Ўзбекистоннинг кийим-кечак, пойабзал ва  аксессуар ишлаб чиқарувчи 150 дан зиёд компанияси иштирок этмоқда. 

Япония мактабларининг 9- ва 12-синфлари учун мўлжалланган «Дунё тарихи» дарслиги муқовасига Самарқанддаги машҳур Регистон мажмуасида жойлашган «Шердор» мадрасаси сурати жойлаштирилди. 

2026 йил якунига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 11 955 МВт.га тенг бўлган 25 та замонавий электр станция ишга туширилади.

Ўзбекистонда йилига ўртача 180 минг тоннагача гилос етиштирилади.

Бугунги кунда сайёрамиздаги сув ости кабелларининг умумий узунлиги 1,3 миллион километрни ташкил этади. Бу ойгача бўлган оралиқнинг учдан бирига тенг.

Қора денгиз осмонида Россиянинг «Su-27» самолёти АҚШнинг «MQ-9» дрони билан тўқнашиб кетди. Натижада, америкаликлар дронни сувга чўктириб юборишга мажбур бўлдилар. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Европадаги қўмондонлиги маълум қилди. 

Мутахассисларнинг фикрича, мойчечак (ромашка) чойи — сокин уйқу, ялпиз чойи — овқат ҳазм қилиш, занжабил (имбир) чойи — кўнгил айниши ва куйишга, матча кўк чойи — қаришга қарши, қора чой — суяклар саломатлиги учун, кўк чой эса — тетиклик учун ўта фойдали экан.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь