Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 10:33

Жаҳон

Ўзбек миллий кураши Африка ўйинлари дастурига киритилди: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 06.Января.2023
  • 381

Ўзбек миллий кураши жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтадиган Африка ўйинлари дастурига киритилди.

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2022 йилда Ўзбекистондан 550 мингдан ортиқ киши дам олиш учун хорижга чиққан. Юртдошларимиз учун энг маъқул йўналиш Туркия (202,1 минг) бўлиб қолмоқда. Ундан кейинги ўринлар БАА (87,9 минг) ва Саудия Арабистони (49 минг)га тегишли.  

2022 йилда Ўзбекистонда 304,1 млрд. сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционларда сотилди. Авторақамларнинг энг паст баҳоси – 494,9 минг сўмни, энг қиммати эса – 348 млн. сўмни ташкил қилган.

Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 МАКС» дорисининг учта партияси, яъни, салкам 60 минг қутиси тўхтатиб қолинди. Бундан ташқари, ушбу дорининг илгари келтирилган иккита партияси ҳам ДБҚ омборида сақланмоқда.

2022 йил 30 декабридан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган «QURAMAX» фирмасининг барча дори-дармон воситалари қатъий тақиқланди.

Покистон Сенати Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Украина инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари сабабли Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатди.

Криштиану Роналду билан икки йиллик шартнома имзолаган «Ал-Наср» жамоаси 5 январь куни  Саудия Арабистони чемпионатида навбатдаги ўйинни ўтказди. Аммо  Роналду  Англия премьер лигасидаги баҳсдаги дисквалификацияси туфайли майдонга туша олмади. У «Ал-Наср»нинг «Ал-Шабаб»га қарши 14 январда ўтадиган учрашувини ҳам томошабинлар сафида кузатади. 

FIFA раҳбари Жанни Инфантино дунёнинг ҳар бир давлатидан биттадан стадионга Пеле номини беришни сўради. Эслатма ўрнида, футбол қироли йўғон ичак саратонининг прогрессив таъсирлари билан курашиш оқибатида 29 декабрь куни вафот этганди.

Ҳозирда Хитойда – 1058, АҚШда – 696, Ҳиндистонда – 177, Германияда – 141, Буюк Британияда – 134, Швейцарияда – 100, Россияда эса 85 нафар миллиардер бор.

Пекин (ХХР), Бағдод (Ироқ) ва Бишкек (Қирғизистон) шаҳарлари 2022 йил дунёнинг ҳавоси энг ёмон 100 шаҳри рўйхатида биринчи учталикни эгаллади, дейилади World Air Quality жаҳон рейтинги сайтида келтирилган ҳисоботда.  

Тиббиёт ва хавфсизлик соҳасига ихтисослашган International SOS ташкилоти 2023 йилда сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфли йўналиш Афғонистон эканини таъкидламоқда. Бу борада Сурия иккинчи, кейинги ўринларда эса Украина, Мали ва Ироқ бормоқда.

Европада табиий газ нархи 2022 йилнинг 18 февралидан буён илк марта минг метр кубига 750 доллардан пастлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, суюқ асал ёки ўсимлик мойини озгина қиздириб, кўкрак соҳасини ишқалаб массаж қилиш ва бир неча қават иссиқ матога ўраниш балғам ажралишини осонлаштирар экан.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь